Ўзбекистон | 19:16 / 19.11.2023
50013
6 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги илк осмонўпар бино — Nest One қурилиши якунланди

267 метрли Nest One осмонўпари дастлабки яшовчиларни кутиб олишга тайёр.

Фото: Nest One

Бутун пойтахт манзараси кўриниб турувчи ресторан, ҳашаматли хонадонлар ва резидентлар учун 33 та жамоат ҳудудларини ўз ичига олган Ўзбекистондаги энг баланд осмонўпар бино – Nest One меҳмонлар учун ўз эшикларини очди.

15 ноябрда охирги йиллардаги энг шов-шувли лойиҳа – кўп функцияли Nest One осмонўпар биноси қурилиши якунланишига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Nest One мажмуаси алоҳида экотизим сифатида ўйланган бўлиб, шаҳарнинг ажойиб маназараси намоён бўлувчи премиал хонадонлар, офислар ва 33 та жамоат ҳудудлари: дўконлар, ресторанлар, болалар майдончалари, қишки боғ, дам олиш ва спорт билан шуғулланиш ҳудудларини ўзида жамлайди.

Ўзбекистондаги илк осмонўпар турар жой биноси баландлиги 267 метр, элликдан ортиқ қаватдан иборат. Бино 27 000 тонна темир, 150 000 тонна бетондан, мингдан зиёд инсоннинг туну-кун қилган меҳнати эвазига қуриб битказилди.

Замонавий ва хавфсиз

Тантанали тадбир Nest One муассислари, Murad Buildings асосчиси Мурод Назаров ва Ozguven асосчиси Озгур Онур Озгувеннинг қутловлари ва табрик сўзлари билан бошланди. Улар бундай оламшумул лойиҳани рўёбга чиқариш фикрига қандай келганлари, лойиҳалаштириш ва қурилишга қанча куч ва вақт кетганлиги, мураккаб пандемия даврини қандай босиб ўта олганлари ва зиммаларидаги мажбуриятни фахр билан адо этганлари ҳақида сўзлаб бердилар.

Анъанавий очилиш маросими сўнггида Муродхон Назаров тадбир ташкилотчиларидан Ўзбекистон мадҳияси ижро этилишини сўради.

Осмонўпар бино қурилиши 2019 йилда бошланди ва бугунги кунда Nest One – бу “Орзулар амалга ошадиган маскан”дир. Осмонўпар илк бора қўлланилган кўплаб новаторлик концепцияларини уйғунлаштиради, барча ишлатилган материаллар ва ечимлар жиддий асосга ва мураккаб муҳандислик ҳисоб-китобларига эга. Иморатда энг сўнгги жаҳон технологиялари қўлланилган ва бугунги кунда дунёдаги энг хавфсиз осмонўпар бинолардан бири саналади. Ёнғин хавфсизлиги барча халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда лоийҳаланган.

Бинонинг ташқи фасадини безашда ўтга чидамли материаллардан фойдаланилган. Бинонинг ички тарафида энг замонавий тутун сезиш тизими ўрнатилган, сезгир датчиклар туфайли у саноқли сонияларда муаммо ҳақида сигнал йўллайди ва ёнғинга қарши ҳимоя тизимини ишга туширишга буйруқ беради. Эвакуация йўллари вентиляция тизимининг оқилона режалаштирилгани ва маконнинг герметиклиги туфайли тутун тўлиб қолишидан пухта ҳимояланган. Бинода ёнғинга қарши лифтлар, авариявий ёритиш тизими кўзда тутилган, авариявий электр энергияси генераторлари ўрнатилган.

Nest One меҳмонларни кутиб олади

Муассислар кўчмас мулк соҳиблари интиқлик билан кутган янгиликни эълон қилди: хонадонлар, офислар ва ритейл-ҳудудларнинг эгаларига кадастр ҳужжатларини босқичма-босқич тақдим этиш бошланди.

Nest One – Ўзбекистондаги биринчи осмонўпар мамлакатдаги энг баланд турар жойи биноси бўлди. All Inclusive хизматлар концепцияси асосида бунёд этилган бинода жами 1029 та хонадон ва 29 та тезюрар лифт мавжуд. 20 та VIP-хонадон шундоққина булутлар остида, 41- ва 50- қаватлар оралиғида жойлашган. Аксарият шоҳона апартаментлар аллақачон сотиб олинган.

“Шаҳар ичидаги шаҳар”га экскурсия

Кўп қаватли “шаҳар ичидаги шаҳар” тақдимоти А блоки бўйлаб экскурсия билан давом этди. Меҳмонлар бир неча аҳамиятли жойларда бўлди, у ерда ушбу кўп функцияли мажмуанинг хусусиятлари ҳақида сўзлаб берилди.

1- қават: кириш гуруҳи ва тижорат маконлари. Бу ерда – асосий киришда networking учун майдонлар ва дўконлар жой олади, улар шопинг, премиал ресторанлар ва кафелар иштиёқмандларини жалб қилувчи маскан бўлади.

28-қават, Sky walk. Қават периметри бўйлаб югуриш йўлакчасига эга спорт макони, бу ерда Nest One яшовчилари ва резидентлари шаҳар ва Tashkent city боғининг ажойиб манзарасидан баҳра олган ҳолда, кардио-машғулотлар, йога ва пилатес билан шуғулланиши мумкин. Бундан ташқари, мажмуанинг иккинчи ва учинчи қаватларида ёпиқ сув ҳавзаси ва СПА-мажмуаларга эга фитнес-марказ, қишки боғ, бир нечта болалар ўйин майдончалари, кинозал, play-station ҳудуди, караоке жойлашган.

44- қават, Sky Villas шоуруми. “Самодаги виллалар” – бу деразасидан ажойиб маназара кўриниб турувчи премиал апартаментлардир. Шоурум-хонадон интерьер модасининг охирги талабларига мувофиқ жиҳозланган ва қулай дизайнерлик ҳамда технологик ечимлар билан тўлган.

48- ва 52- қаватлар – томоша террасалари ва осмонўпар бинонинг энг юқори нуқтасида Тошкент ва тоғларнинг мафтункор манзараларидан завқ олиш мумкин.

Матбуот анжумани 48- қаватдаги байрам зиёфати билан якунланди, унда Nest One жамоаси ва етакчи журналистлар, блогерлар, инфлюенсерлар қатнашди.  

Ҳар ким резидент бўла олади

Энди ҳар ким Ўзбекистондаги илк Nest One осмонўпарининг юқори қаватларида жойлашган ҳашаматли резиденциялар эгаси бўлиши мумкин. Лекин севимли шаҳар кафтдек намоён бўладиган апартаментлар сони чекланган.

Nest One’да хонадонни 10 йил муддатга, чегараланмаган кредитлаш суммаси билан ипотекага харид қилиш мумкин, ҳужжатларни расмийлаштириш учун эса фақат паспорт бўлса, кифоя.

Реклама

Мавзуга оид