Ўзбекистон | 10:00 / 20.11.2023
5415
9 дақиқада ўқилади

Gross: «ХАВФСИЗ ҲАРАКАТ» лойиҳаси доирасида «Яшагим келар» қўшиғи ва клипининг премераси бўлиб ўтди

Фото: Gross

Жорий йил 17 ноябр куни InterContinental меҳмонхонасида Gross суғурта компанияси ташаббуси билан бошланган «ХАВФСИЗ ҲАРАКАТ» ижтимоий лойиҳаси учун махсус яратилган «Яшагим келар» қўшиғи ва клипининг катта премераси бўлиб ўтди. Клип реал воқеаларга асосланган бўлиб, унда режиссёрнинг клип ғоясига оид ноёб ўй-мулоҳазаси бўйича ЙТҲ реал иштирокчилари билан содир бўлган ҳолатлар видеорегистратор ва ташқи кузатув камераларининг тасвирларидан фойдаланилган.

Йўл-транспорт ҳодисалари статистикасининг ҳар рақами ортида инсон ҳаёти ва барбод бўлган қайғули тақдирлар яширинган. Афсуски, қўрқув келтириб чиқариши ва йўл ҳаракатининг ҳар бир иштирокчисини ҳушёрликка даъват қилиши керакдек бўлган мазкур рақамлар оддий ҳолат каби лоқайд қабул қилиниши кишини чуқур ўй ва мулоҳазаларга тортади.

Бироқ барча кўниккандек бўлган мазкур ҳолат даҳшати кам бўлиб қолгани йўқ, балки ҳамон катта йўқотишларни келтириб чиқармоқда. Нафақат моддий зарарлар, балки жисмонан ва руҳан етказилган зиёнлар кўлами бундан-да даҳшатлироқ! Эндиликда йўлларда содир бўлаётган ҳодисаларга нисбатан лоқайд ҳолда ва вазиятни тузатишга доир чора-тадбирларни кўриш заруратини эътиборга олмай қолиб бўлмайди.

Gross суғурта компанияси ўз ижтимоий масъулиятини намоён қилган ҳолда мазкур муаммога жамоатчилик диққат-эътиборини жалб қилиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ва «ХАВФСИЗ ҲАРАКАТ» лойиҳасининг қатор ҳамкорлари кўмагида лойиҳанинг навбатдаги ташаббусини амалга оширишга, яъни «Яшагим келар» қўшиғи ва клипини яратиш ҳамда тасвирга олишга муваффақ бўлди.

«ХАВФСИЗ ҲАРАКАТ» хавфсиз йўл ҳаракатини тарғиб қилувчи кенг кўламли ижтимоий лойиҳа бўлиб, у пиёдаларнинг хавфсиз ўтиш жойларини ташкил этиш, светофор ва тезлик режимига риоя қилиш, шунингдек транспорт воситалари йўловчилари хавфсизлигини таъминлаш каби йўл ҳаракати муаммоларига жамоатчилик диққат-эътиборни жалб қилишга қаратилган.

«Шуни қайд этиш жоизки, сўнгги пайтларда корпоратив муҳитда ижтимоий лойиҳалар ташаббуси билан чиқиш ва жамиятдаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш учун масъулиятни ўз зиммасига олиш борасида ижобий тамойил кузатилмоқда. Биз асосий фаолият турларидан бири автосуғурта бўлган суғурта компанияси сифатида «ХАВФСИЗ ҲАРАКАТ» лойиҳаси ташаббуси билан чиққан ҳолда жамият диққат-эътиборини йўллардаги ҳодисалар ва уларнинг оқибатлари муаммосига қаратиш масъулиятини ўз зиммамизга олдик. Ахир автомобилни тиклаш мумкин, аммо инсон ҳаётини қайтариб бериш бизнинг ихтиёримизда эмас!

«ХАВФСИЗ ҲАРАКАТ» лойиҳаси доирасида яна бир фаол тадбирлардан бири бу – «Яшагим келар» қўшиғи ва клипи премерасидир. У тингловчилар ҳамда томошабинларни мусиқа ва клипдаги лавҳалар орқали тақдири азалдаги инсон қисматлари муаммосига эътибор қаратишга чорлайди. Қўшиқ йўллардаги хотиржамлик учун масъулият йўл ҳаракатининг ҳар бир иштирокчиси зиммасида эканини ана шу тарзда эслатиб ўтади», – деб « Gross суғурта компанияси» АЖ Бошқарув раиси Назаров Отабек Ҳасанович ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

«Яшагим келар» қўшиғи фожиали йўл ҳодисаларининг оқибатлари билан тўқнаш келган одамлар учраган қийинчиликларга қарамай, инсоннинг ҳаётга бўлган интилишини тараннум этади.

Эстрада юлдузлари бўлмиш «Саҳар» гуруҳининг ўзгармас яккахон ижрочиси Анвар Жўраев ва репер Конста мазкур инсонлар тақдирини ўзларининг бетакрор ижроси билан жўрликда ҳикоя қилади. Репер Конста мазкур асарнинг муаллифи ва композитори бўлиб ҳисобланади. Матнга шунингдек Бахтиёр Рахмонов ҳам «Сўнгида, ҳаммасидан ҳам ўтиб, яна яшагим, яшагим келар!» деган сатрлар билан сайқал берган. Айни вақтда композитор Адҳам Абдураимов асарни содир бўлган воқеаларнинг фожиалилигини акс эттирган ҳолда минор оҳангдошлик садолари жўрлиги билан бойитган.

Ҳаётнинг бебаҳолигини ҳис этиш мушкул вазифа, у қайтмас эканлиги ҳақидаги фикр қўрқув ва ожизлик ҳиссини уйғотади. Жамоатчилик билан ўз қайғули тажрибаси билан ўртоқлашиш мақсадида тасвирга олиш жараёнларида иштирок этган клип қаҳрамонлари айнан мазкур ҳисларни бошдан кечирган бўлса ажаб эмас. Мазкур асар клип қаҳрамонларига айланган инсонлар билан содир бўлган реал воқеликнинг бадиий инъикоси бўлиб, улар йўл ҳаракати қоидаларини писанд қилмаслик тузатиб бўлмас фожиали оқибатларга олиб келиши ҳақидаги оддий ҳақиқатни одамларга етказишга уринишдир.

«Тараққиётга интилаётган ҳозирги дунёда мазкур жамоа ҳар бир инсон ҳаётини ўзгартириш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Ғоя аъло даражада, жамоа томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ажойиб. Биз ҳаётимизда содир бўлаётган ҳодисалар учун масъулмиз. Бизнинг ҳаракатларимиз биз севадиган одамлар ва бизларнинг атрофимиздаги одамларга бевосита ва билвосита таъсир кўрсатади. Ушбу видео ҳар биримизнинг ҳаётимиздаги қадриятларга таъсир кўрсатади, деб умид қиламиз», – дейди клип қаҳрамони Шоҳрух Қаюмов.

Режиссёр клип ғояси ва ундаги ўй-мулоҳазаларни етказиш мақсадида «ХАВФСИЗ ҲАРАКАТ» лойиҳаси учун махсус илгари такрорланмаган ўзига хос ноёб форматни танлаган, унда клипни ишлаш жараёнида видеорегистратор камералари ва ташқи кузатув видеокамераларидаги тасвирлардан фойдаланилган. Айнан ушбу қурилмалар йўлларда содир бўлаётган барча ҳодисаларни қайд этади ва ҳодисалар акс этган кадрларни қайта кўриш имконини беради. Мазкур ғоя ҳайдовчининг автомобилни бошқариш чоғида кундалик машаққатларини акс эттиради.

«Биз доимий видеоконтент оқимида яшаймиз. Бу асосан, мемлар, тижорат видеоси, видеоблоглар, реклама. Гоҳида эса бу кино.

Ҳаётимизни бевосита акс эттирадиган лойиҳаларни биз камдан кам ҳолларда кўрамиз. Видео сизни ўйлантиришга ва фаол позицияни эгаллашга мажбур қилиши янада камёб ҳолатдир.

Ушбу клип айнан шу тарзда яратилган. У ҳатто клипга ҳам ўхшавермайди. Бу ерда силлиқланган тасвир, актёрлар ижроси ва ҳаттоки, ўта замонавий камера ҳам йўқ. Барчаси айнан видеорегистраторда ва кузатув камерасида тасвирга олинган. Шу сабабли айнан мазкур камераларнинг объективлари орқали йўлларда содир бўлаётган даҳшатларни кўрамиз.

Барча қаҳрамонлар – бу бир қарашда оддий бўлган одамлар, клип сўнгида уларга нисбатан умуман бошқа назар билан қарай бошлайсиз.

Клипда қўшиқчилар Шариф ва Анварнинг ўзаро ҳамкорлиги муқаррар равишда савол туғдириши мумкин. Нимадир тушунарсиз бўлиши мумкин. Аммо режиссёрлар ўй-фикрлар ҳақида ўйлашга мажбур қилиш учун буни атайин қиладилар. Ёрдам тариқасида шуни айтишимиз мумкинки, ҳар биримиз тасодифан ҳайдовчи ўрнида ҳам, йўловчи ўрнида ҳам, пиёда ўрнида ҳам бўлиб қолишимиз мумкин. Бунда кимнидир айблаш бефойда машғулот, ҳамма ўзидан бошлаши керак», – дейди клип режиссёри Иван Проскуряков.

Синтез агентлигининг ижодий директори Фаррух Шарипов, лойиҳа ғоя муаллифларидан бири ҳам ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди: «Бир йил олдин, лойиҳани ишлаб чиқаётганимизда, у қандай бўлишини тасаввур ҳам қила олмасдик. Кўп маротаба «Яшагим келар» қўшиғини тингладим ва айтишим мумкинки, бу оддий қўшиқ эмас, балки жисмоний ва маънавий азобларни, ёки ундан ҳам ёмони, яқин инсонини йўқотганларнинг овозидир. Агар лойиҳа, клип ёки қўшиқ ҳеч бўлмаса бир кишини йўллардаги хавфсизлик ҳақида ўйлаб кўришга ундаса, биз бахтли бўламиз».

Қўшиқ ва клип премераси Gross суғурта компанияси , РизаНова , репер Конста ва Тошкент шаҳар ИИББнинг расмий YouTube-каналларида бўлиб ўтди.

Томошабинлар премерани лойиҳанинг https://taplink.cc/xavfsiz_harakat расмий онлайн платформаларида ҳам томоша қилиши мумкин.

Биз йўлларда хавфсизлик учун қайғурадиган ҳар бир инсонни клипни кўришга, лойиҳани қўллаб-қувватлашга ва ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаларида ахборот билан бўлишишга даъват қиламиз.

Мазкур лойиҳа ҳозирда Uzum Market, InterContinental, Izzy, Zanzir каби компаниялар томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Лойиҳанинг ахборот ҳамкорлари – My5, BizTV, Renessans телеканаллари, Тошкент шаҳар ИИББ мултимедия маркази ва Platina.uz онлайн ОАВ.

Йўл ҳаракати бу – атрофдагиларнинг ҳаёти ва саломатлиги учун мазкур жараён иштирокчиларининг ҳар бири зиммасида бўлган улкан масъулият соҳаси. Биз биргаликда умумий келажагимиз учун Ўзбекистон йўлларида хавфсизлик борасида кўп нарсалар қилишимиз мумкин.

Реклама

Мавзуга оид