Иқтисодиёт | 12:08 / 21.11.2023
20321
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 51 млрд долларга етди

10 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 51 млрд АҚШ долларига етган.

2023 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 51 млрд АҚШ долларига етган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 10,3 млрд АҚШ долларига ёки 25,2 фоизга ошган.

Бунда, экспорт – 20,5 млрд (29,1 фоизга ошган), импорт – 30,5 млрд (22,7 фоизга ошган) долларга тенг бўлди.

Мавзуга оид