Жаҳон | 21:51 / 22.11.2023
9005
1 дақиқада ўқилади

Ғазода оташкесим қачон бошланиши маълум бўлди

ҲАМАС ва Исроил 22 ноябр тунда вақтинча ўт очиш режимини тўхтатиш борасида келишувга эришди. Келишувни ҳар икки томон тасдилаган.

Фото: Mohammed Abed/AFP/Getty Images

Вақтинча сулҳ келишувига кўра, Исроил 4 кун давомида Ғазони ўққа тутишни ва қуруқлик операциясини тўхтатади. ҲАМАС 7 октярдаги жангларда асир олган 50 кишини қўйиб юборади. Эвазига Исроил мамлакат қамоқхоналарида муддат ўтаётган 150 фаластинлик маҳбусни қўйиб юборади.

ҲАМАС озод қиладиган асирлар орасида Исроил ва бошқа давлат фуқаролари бўлади, лекин ҳарбийлар бўлмайди. Исроил томони ҲАМАС билан асирлар алмашинуви доирасида озод қилиниши мумкин бўлган 300 кишининг рўйхатини эълон қилди. Уларнинг 13 нафари ёши катта аёллар, қолгани ёш йигитлар ва эркаклар. Исроил озод қиладиган фаластинликларнинг ҳеч бири одам ўлдириш айблови билан қамалмаган.

Оташкесим 23 ноябр, пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 да (Тошкент вақти билан соат 13:00 да) бошланиб, роппа-роса 4 кун давом этади. ҲАМАС озод қиладиган ҳар 10 нафар асир учун оташкесим яна бир кунга узайтирилади.

Мавзуга оид