Статистика агентлиги Chery автомобилларини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган деб ҳисоблай бошлади
Ўзбекистон Статистика агентлиги мамлакатда ишлаб чиқарилган автомобиллар қаторига Chery автомобилларини ҳам киритди. Агентлик тез орада Kia моделларини ҳам “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” деб эътироф эта бошлаши кутиляпти.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг январ-октябр ойларида 308 521 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилди. Бу рақам Статистика агентлигининг тегишли саноат ишлаб чиқариши бўйича ҳисоботида келтириб ўтилган.
Автомобилларнинг русуми қуйидагича:
- Cobalt – 89 410 дона(ошиш – 10 фоиз);
- Damas – 69 323 дона(ошиш – 17,2 фоиз);
- Lacetti-Gentra – 65 676 дона(қисқариш – 9,2 фоиз);
- Tracker – 33 970 дона;
- Onix – 25 432 дона;
- Chery – 8 580 дона;
- Махсус енгил автомобиллар – 18 836 дона.
Таққослаш учун, ўтган йилнинг мос даврида мамлакатда 253 043 та енгил автомобил ишлаб чиқарилган. Яъни ўтган бир йил ичида ишлаб чиқариш 55 478 тага ёки 22 фоизга ошган.
Эътиборга молик жиҳати, Статистика агентлиги Chery автомобилларини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил машиналар қаторида келтириб ўтган.
Ўтган ойда ADM Jizzakh компанияси ўзининг ўн мингинчи Chery автомобилини ишлаб чиқарганини хабар қилганди.
Статистика агентлиги ахборот хизматининг Kun.uz'гa маълум қилишича, Ўзбекистон ҳудудида йиғиб сотилаётган автомобилларни ҳам саноат статистикасига қўшиш мумкин.
“Бошқа компаниялар томонидан сотилаётган автомобиллар сони ҳам умумий статистикага қўшилган. Заводлар бизга ҳисобот топширади. Шу пайтгача улар автомобилларнинг фақатгина миқдори ҳақида маълумот берган, моделлари ҳақида алоҳида ҳисобот бўлмаган. Ҳозир бошқа заводларга ҳам хат киритганмиз. Масалан, кейинги ойдан Kia автомобилига оид маълумотларни ҳам тақдим қила бошлашимиз кутиляпти”, дейилади изоҳда.
Маълумот учун, 2023 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистонга 3,52 млрд доллар қийматидаги автомобиллар импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 66,1 фоизга кўп. Ўз навбатида, мазкур даврда автомобил экспорти ҳам 44 фоизга ўсиб, 408 млн долларга етган.
Мавзуга оид
18:27 / 31.10.2024
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
19:00 / 30.10.2024
Chery 2024 Халқаро фойдаланувчилар саммити якунланди
17:00 / 28.09.2024
Chery Tiggo 7 Pro 2024 вa Tiggo 8 Pro Max 2024 янги моделлари Ўзбекистон тоғларида синовдан ўтказилди
18:47 / 22.09.2024