Ўзбекистон | 07:35 / 28.11.2023
6904
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги божхона постида қурол олиб ўтишга уриниш ҳолати аниқланди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари мамлакат ҳудудига пневматик тўппончанинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйди. 

Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси

Бошқарма хабарига кўра, “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилган. Унинг ёнида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, қиймати 1 дона “S84 Stalker ST-11051M” номли 4,5 миллиметр калибрли пневматик тўппончани борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 2022 йил 31 майда қабул қилинган қонунга кўра, пневматик, газли, сигнал берувчи, улоқтириш ва тиғли совуқ қурол ва электрошок қурилмалари шунингдек ўқотар қуролнинг асосий қисмлари билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ёки қурол муомаласи қоидаларини бузганлиги учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланган.

Мавзуга оид