Жамият | 16:59 / 29.11.2023
20064
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Mobiuz Самарқанд вилоятида тармоқларини кенгайтирмоқда ва модернизация қилмоқда

Бу йили Mobiuz Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларида 280 дан ортиқ таянч станцияларини ишга туширди. Декабр ойида эса яна камида 40 та таянч станцияси эфирга уланади.

Самарқанд вилоятида 4,1 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Бу Ўзбекистоннинг энг зич жойлашган ҳудуди бўлиб, аҳолининг 63% дан ортиғи қишлоқлар ҳудудида истиқомат қилади.

Шу билан бирга, Самарқанд мамлакатимизнинг меҳмонлар энг кўп ташриф буюрадиган минтақаларидан бири. Хусусан, 2022 йилда 1,2 миллиондан ортиқ хорижий, шунингдек, 4,2 миллиондан ортиқ маҳаллий сайёҳлар бу ерга келган.

Mobiuz компанияси Самарқандда уяли алоқани босқичма-босқич ривожлантириш стратегиясида ана шу жиҳатларнинг барчасини ҳисобга олган.

Шу йилнинг 11 ойидан камроқ вақт ичида Mobiuz Самарқанд вилоятидаги 130 га яқин таянч станцияларини модернизация қилди. Ушбу жараён вилоятнинг барча туманларида амалга оширилди. Энг кўп таянч станциялари Самарқанд шаҳрида, Ургут ва Нуробод туманларида янгиланди.

Вилоятда Mobiuzʼнинг 150 дан кўпроқ таянч станциялари эса мутлақо янги жойларда ишга туширилди. Шу тариқа, Mobiuz тармоқ қамровини янада кенгайтирди ҳамда сиғимини оширди, яъни янги ҳудудлар қамраб олинди, аҳоли зич яшайдиган жойларда эса таянч станциялари сони кўпайди.

Хусусан, Самарқанд шаҳрида 56 та, Самарқанд туманида 24 та, Паст Дарғомда 20 та, Ургутда 14 та янги таянч станциялари ишга туширилди. Янги объектлар Каттақўрғон тумани ва Каттақўрғон шаҳри, Булунғур, Жомбой, Пайариқ, Оқдарё, Нуробод туманларида ҳам пайдо бўлди.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби, Самарқанд вилоятида ҳам Mobiuz LTE 800/1800/2100/2600 диапазонларини турли кўринишда муваффақиятли бирлаштириб, 4G+ технологиясига асосланган хизматларнинг кириб боришини кенгайтирмоқда.

Олдинда ҳали бир ой вақт бор. Жорий йил охиригача Mobiuz техник жамоаси эришилган натижаларни сезиларли даражада мустаҳкамлайди ва таянч станцияларни ишга тушириш бўйича шахсий рекордларини янгилайди.

Ҳудудларни ривожлантириш бўйича батафсил маълумотни pr.mobi.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид