Ўзбекистон октябр ойида Хитойга газ экспортини бироз оширди
Бироқ йил бошидан буён кўк ёнилғи етказиб беришдан тушган даромад икки баробардан кўпроққа камайган.
Октябр ойида Ўзбекистондан Хитойга газ етказиб бериш ҳажми бироз ошди, дея хабар беради Spot Хитой божхона бош бошқармасига таяниб.
Ўтган ой давомида кўк ёқилғи экспортидан тушум 42,24 млн долларни ташкил этиб, кўрсаткич сентябр ойига нисбатан 1,5 фоизга юқори бўлган. Бироқ, бу ёз ойлари даражасидан сезиларли даражада пастлигича қолмоқда ва қўшни Қозоғистон экспорти Ўзбекистондан уч баравар кўпроқ ошиб кетди — 131,3 млн доллар.
Хитойга газ етказиб бериш бўйича етакчиликни Туркманистон сақлаб қолмоқда ҳамда октябр ойида 666,1 млн долларлик газ экспорт қилган. Ундан кейинги ўринда 386 млн доллар билан Россия турибди. Шунингдек Мянма ҳам 113,3 млн доллар билан кучли бешликка кирган.
Йил бошидан буён Хитой Ўзбекистондан бор-йўғи саккиз ой давомида газ қабул қилган ва бу жами 454,4 млн долларни ташкил этган. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат охирги ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
00:03
Хитой яна тўққизта давлат билан визасиз режим жорий қилди
17:32 / 07.11.2024
Хитойда янги оила қуриш ҳолатлари рекорд даражада камайиб кетди
13:29 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Хитой аниқ қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда
10:58 / 07.11.2024