Ўзбекистон | 16:24 / 29.11.2023
8779
1 дақиқада ўқилади

Петербургдан Самарқандга учган самолёт Ақтўбега фавқулодда қўнишни амалга оширди

Йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли экипаж борт олдига тез ёрдам машинасини сўраган.

Фото: Uzbekistan Airports

Санкт-Петербургдан Самарқандга учган самолёт Ақтўбега фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.

Qanot Sharq маҳаллий авиакомпаниясининг Санкт-Петербург — Самарқанд йўналишида парвоз қилган HH786 рейси йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Ақтўбе (Қозоғистон) халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга қўнишга мажбур бўлди.

Uzbekistan Airports хабарига кўра, экипаж борт олдига тез ёрдам машинасини сўраган.

Самолёт Тошкент вақти билан соат 14:48 да Ақтўбега қўнган. Ҳаво кемаси яқин вақт ичида Самарқанд аэропортига учиб кетиши режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид