Орбан Украина бўйича қарорни ЕИ саммити кун тартибидан олиб ташлашни талаб қилди
Европа Иттифоқи ва Украина ўртасида музокараларни бошлаш масалалари, шунингдек, Киевга янги ёрдам кўрсатиш бўйича консенсуснинг йўқлиги саммит муваффақиятсизлиги билан таҳдид солмоқда, деди Венгрия бош вазири Европа кенгаши раисига йўллаган мактубида.
Венгрия бош вазири Виктор Орбан Европа Иттифоқи билан Украинага ёрдам бўйича келишмовчилигини янада кучайтирди. Ўнг популист қарашларга эга сиёсатчи Европа кенгаши раиси Шарл Мишел номига йўллаган мактубида Киевни қўллаб-қувватлаш бўйича иккита асосий қарорни Европа Иттифоқининг бўлажак саммити кун тартибидан олиб ташлашни талаб қилди, деб хабар бермоқда 5 декабр, сешанба куни ахборот агентликлари ушбу ҳужжатга асосланиб.
Хусусан, у Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокараларни бошлаш бўйича ҳали қарор қабул қилмасликка чақирди. Бундан ташқари, Орбаннинг сўзларига кўра, Еврокомиссиянинг Украинага 50 миллиард евро миқдоридаги ёрдам таклифини қабул қилиб бўлмайди ва шу мақсадда Европа Иттифоқи бюджетини кўп йилларга олдиндан ошириш мумкин эмас. «Юқоридаги консенсуснинг йўқлиги муқаррар равишда муваффақиятсизликка олиб келади», деб огоҳлантирди Венгрия бош вазири. Унга кўра, Европанинг Киевни қўллаб-қувватлаш сиёсати, шунингдек, Россияга қарши санкциялар қайта кўриб чиқилиши керак.
Орбан Венгрия учун ЕИ маблағларини блокдан чиқаришга ҳаракат қилмоқда
Кузатувчиларнинг фикрича, Орбан шу тариқа Венгрия қонунчилиги бўйича можаро чоғида Европа Иттифоқи музлатиб қўйган 13 миллиард еврони Венгрияга ажратишга эришмоқчи. Европа Иттифоқи Будапештни суд-ҳуқуқ ислоҳотини ўтказишга ва адлия тизимига сиёсий таъсир ўтказиш имкониятини камайтиришга чақиради, бу ҳолда Венгрия музлатилган маблағлардан тахминан 10 миллиард евро олади. Тегишли тузатиш ҳозирда Венгрия парламентида кўриб чиқилмоқда.
2022 йилда Европа Иттифоқи Венгрия учун мўлжалланган жами 22 миллиард еврони музлатиб қўйди. Ушбу маблағнинг ярмидан кўпи қочқинлар сиёсати билан боғлиқ можаролар туфайли блокланган.
Европа Иттифоқи саммити 14-15 декабр кунлари Брюсселда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
11:37 / 15.11.2024
ЕИ биринчи марта қуролни биргаликда сотиб олишни молиялаштиради
08:08 / 14.11.2024
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
10:29 / 07.11.2024
Трампнинг ғалабаси: Орбан Украина бўйича ЕИ янги стратегиясини талаб қилмоқда
14:26 / 06.11.2024