Ўзбекистон | 07:40 / 06.12.2023
4225
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш учун ўтказилган текширув натижалари эълон қилинди

Ўзбекистонда ҳар йили аҳоли вирусли гепатитнинг B ва C турларига скрининг текширувлардан ўтказилиши ҳақида хабар берилган. 

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистондаги 65 дан ортиқ оилавий ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда ушбу касалликни аниқлаш учун бепул скрининг ташкил этилди.

2023 йилнинг ҳозирги даврига қадар 696 147 нафар аҳоли гепатит B турига ва 696 045 нафар аҳоли гепатит C турига скрининг текширувидан ўтказилди. Улардан 22 307 нафарида гепатит B ва 22 157 нафарида гепатит C турлари аниқланди.

Гепатит C га қарши дори воситалари хариди учун давлат бюджетидан 47 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган.

Миср билан ўтказилган музокаралар натижасида 800 минг қадоқ дори воситаларини беғараз ёрдам сифатида юбориш учун келишувга эришилди. Ҳозирги кунда дори воситалари гепатит C тури аниқланган беморларга бепул тарқатилмоқда.

Мавзуга оид