Ўзбекистон | 10:41 / 06.12.2023
4651
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда собиқ «Бродвей» - Сайилгоҳ кўчасига вақтинча Конституция кўчаси номи берилди

5 декабр куни Юнусобод туманида жойлашган Сайилгоҳ («Бродвей») кўчасига вақтинча Конституция кўчаси номи берилди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳрида собиқ «Бродвей» - Сайилгоҳ кўчасининг номи вақтинча ўзгарди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, республика бўйлаб яқинлашаётган Конституция куни арафасида бош қомуснинг қадрини ёшларга тушунтириш, уни улуғлашга қаратилган кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

«Тошкент шаҳри ҳам бундай тадбирлардан четда қолмади», дейилади хабарда.

Билдирилишича, кеча, 5 декабр куни Юнусобод туманида жойлашган Сайилгоҳ (собиқ Бродвей) кўчасига вақтинча Конституция кўчаси номи берилган ва шу муносабат билан катта байрам тадбири ташкил этилган.

Маълумот учун, Сайилгоҳ кўчаси Тошкент шаҳри марказида жойлашган. Бу кўча кўп йиллар давомида халқ орасида «Бродвей» деб аталган. Кўчанинг икки томонида турли рассомларнинг асарларини ва эсдалик совғаларни сотиб олса бўлади.   

Мавзуга оид