Жаҳон | 19:55 / 07.12.2023
12861
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистонда Тўқаев зарбасидан сўнг урилган гол видеоси монтаж қилинди
Зарбадан кейин тўп дарвозага кириб кетди ва рангини ўзгартирди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ақтўбе вилоятининг Саржансой қишлоғидаги спорт мажмуасига ташриф буюрди.
Ташриф чоғида у тўпга рамзий зарба бериб, гол урди. Шу ҳақдаги видео президентнинг расмий телеграм каналида эълон қилинди.
Эътибор берилса, зарбадан олдин тўп бир рангда, зарбадан кейин дарвозага кириб кетганида бошқа рангда экани ойдинлашади.
Аввалроқ, Тўқаевнинг расмий фотосуратлари ажинларни текислаш ва бақбақасини яшириш учун фотошопда қайта ишланиши ҳақида хабар тарқалган эди.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
21:02 / 17.10.2024
Россияни ҳарбий жиҳатдан енгиб бўлмайди — Тўқаев
20:51 / 16.10.2024
Қозоғистон BRICS аъзоси бўлишдан бош тортди
17:06 / 06.10.2024