Ўзбекистон | 23:50 / 07.12.2023
28332
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда жиноят содир этган яна бир неча шахс ушланди

Улар гуруҳ бўлиб безорилик қилганликда гумонланмоқда.

Пойтахтда ўтказилаётган «Долзарб қирқ кунлик» тезкор-профилактик тадбирлар чоғида жиноят содир этганликда гумонланиб, бир неча шахс қўлга олинди.

Тошкент шаҳар ИИББ берган маълумотга кўра, улар қуйидагилар:

1. Ўринов Умиджон Бахтиёр ўғли (1993 йилда туғилган, Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

2. Бегматов Асадулло Холмат ўғли (1995 йилда туғилган, Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик).

3. Собиржонов Хасан Абдусаматович (1987 йилда туғилган, Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисми, безорилик);

4. Собиржонов Хусан Абдусаматович (1987 йилда туғилган, Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисми, безорилик).

5. Джалилов Хасан Назарович (1990 йилда туғилган, Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик).

Гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга оид