Ўзбекистон | 14:14 / 08.12.2023
7816
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Бобур кўчасидаги кўприк ҳаракатланиш учун ёпилди

Тошкент шаҳрида Бобур кўчасидаги янги қурилган йўл ўтказгичнинг ўрнида бўлган эски кўприк ҳаракатланиш учун ёпилди.

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, ушбу йўл ўтказгични реконструкция қилиш ишлари доирасида аввалги кўприк автотранспорт ҳаракати учун ёпилган

Бундан мақсад, ишлар доирасида аҳоли хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

Шу сабабли, ишлар якунига қадар тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.

Мавзуга оид