Ўзбекистон | 16:25 / 09.12.2023
15342
1 дақиқада ўқилади

Андижонда 2,4 млрд сўмлик зарар келтирган майнинг фермаси фаолияти тўхтатилди

Дастлабки қайта ҳисоб-китобларга кўра, тизимга 2,4 млрд сўмликдан зиёд зарар етказилган.

Фото: Ўзэнергоинспекция

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» куни кеча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мутахассислари билан ҳамкорликда Андижон вилоятида навбатдаги тунги рейд тадбирини ўтказди.

Тадбир давомида «Э.» МЧЖга тегишли ишлаб чиқариш цехида 33 дона майнинг қурилмаси электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри уланган ҳолда, ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.

Дастлабки қайта ҳисоб-китобларга кўра, ушбу МЧЖ томонидан тизимга 2,4 млрд сўмликдан зиёд зарар етказилган.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Мавзуга оид