Ўзбекистон | 23:44 / 14.12.2023
22919
2 дақиқада ўқилади

Эрон ўзбекистонликлар учун виза режимини бекор қилди 

Мамлакат бутун дунёга ўз эшикларини очмоқчи экани таъкидланди. 

Фото: Shutterstock

Эрон Вазирлар Маҳкамаси бир томонлама тартибда 32 давлат билан виза режимини бекор қилишни маъқуллади. Бу ҳақда IRNA хабар берди. 

Виза режими бекор қилинган мамлакатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Шунингдек, рўйхатдан БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қатар, Кувайт, Ҳиндистон, Россия, Ливан, Қирғизистон, Тожикистон, Тунис, Мавритания, Танзания, Зимбабве, Маврикий, Сейшел ороллари, Индонезия, Бруней, Япония, Сингапур, Камбожа, Малайзия, Виетнам, Бразилия, Перу, Куба, Мексика, Венесуэла, Босния ва Ҳерцеговина, Сербия, Хорватия ва Беларус ҳам жой олган. 

Янгилик тўғрисида Эрон маданий мерос, ҳунармандчилик ва туризм вазири Иззатуллоҳ Зурғомий Теҳрондаги Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг журналистларга маълум қилди. 

Эрон вазирининг қайд этишича, ҳукумат бутун дунёга мамлакат эшикларини очмоқчи. 

«Эрон дунё, одамлар билан мулоқот қилмоқчи, эронофобия билан курашмоқчи. Виза режимининг бир томонлама бекор қилиниши Эронга бемалол келадиган чет эл фуқаролари билан мулоқот қилиш учун имкониятдир», деб таъкидлади Зурғомий. 

Вазир сўзларига кўра, дастлаб 60 мамлакат билан виза режимини бекор қилиш таклифи берилган. Аммо якунда 33 таси маъқулланган.

Мавзуга оид