Ўзбекистон ва Қатар ўзаро транспорт йўлакларини яратиш масаласини муҳокама қиляпти
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Қатар транспорт вазири икки мамлакат ўртасида самарали транспорт йўлакларини яратиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Доҳага ташрифи давомида Қатар транспорт вазири Жассим бин Сайф бин Аҳмад Ал Сулайти билан музокаралар ўтказди.
«Қатар транспорт вазири Жассим бин Сайф бин Аҳмад Ал Сулайти жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Логистика соҳасида Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
«Ўзаро савдо айланмаси учун муҳим омил – самарали транспорт йўлакларини яратиш юзасидан фикр алмашдик», - дейди Бахтиёр Саидов.
Мавзуга оид
22:56 / 15.11.2024
Ҳамас корпуси Қатардан кетадими? Қайси давлатга?
23:32 / 14.11.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 90+12-дақиқада гол ўтказиб, Қатарда мағлубиятга учради
11:16 / 14.11.2024
«Қатарга Осиё чемпиони сифатида қарамаслигимиз керак»
20:17 / 12.11.2024