Тошкентда электробус музлама сабаб йўл четидаги устунга бориб урилди
Учтепа туманида Yutong русумли электробус йўлдаги музламада бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги симёғочга урилди. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
Жорий йилнинг 14 декабр куни соат 09:15 ларда «18-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги Yutong русумли, 53-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.А (стажи 7 йил) бошқарувидаги электробус иштирокида ЙТҲ қайд этилди.
«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, у Учтепа тумани, Ўрикзор маҳалласи, Зарафшон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтда, йўлдаги музлама сабабли бошқарувни йўқотиб йўл четидаги устунга бориб урилган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Yutong русумли электробус техник шикастланган.
Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб бориляпти.
Мавзуга оид
07:30 / 21.09.2024
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
12:20 / 20.09.2024
Тошкентда тезлиги юқори BYD мактаб ўқувчисини уриб юборди
18:58 / 19.09.2024