Ўзбекистон | 18:44 / 14.12.2023
27361
2 дақиқада ўқилади

UzAuto Motors харидорлар автомобилини 5 иш кунида олиб кетиши шартлигини эслатди

Акс ҳолда автомобил навбат тартиби асосида кейинги мижозга берилади. 

Фото: UzAuto Motors

UzAuto Motors харидорлар автомобилини 5 иш кунида олиб кетиши шартлигини, бу ҳақда шартномада белгилаб қўйилганини эслатди. 

Қайд қилинишича, автомобилни етказиб бериш муддати шартномада кўрсатилган санадан ўтиб кетмаслиги керак. Шу билан бирга, автомобилни сақлаш муддати дилерлик марказига етказиб берилгандан сўнг 5 иш кунидан ошмаслиги кўрсатилган. 

«Агар харидор ушбу муддат ичида ўз автомобилини дилерлик марказидан олиб кетмаса, компания автомобилни навбат тартиби асосида кейинги мижозга беришга мажбур бўлади», дейилади хабарда. 

Компаниянинг таъкидлашича, агар 2023 йилда ишлаб чиқарилган автомобил келгуси йилнинг 1 январидан кейин олиб кетилса, унинг ишлаб чиқариш йили ўзгариши ҳақидаги миш-мишлар асоссиз. 

«Бутун ишлаб чиқариш ҳажми, жумладан Chevrolet Lacetti ва Tracker моделлари 2023 йилгача ишлаб чиқарилади. Бутун ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳажми, шу жумладан Chevrolet Lacetti ва Tracker моделлари ҳам 2023 йил модели сифатида ишлаб чиқарилади», дейилади хабарда.

Мавзуга оид