Ўзбекистон | 14:41 / 14.12.2023
4360
4 дақиқада ўқилади

Wendy’s олтинчи ва еттинчи ресторанларини очди - Wendy’s Beruniy ҳамда Wendy’s Seoul Mun!

Фото: Wendy’s

15 декабр ва 16 декабр кунлари узоқ кутилган икки очилиш маросими бўлиб ўтади. Янги йил арафида сизлар учун сюрприз тайёрланган! Доимгидек, Wendy’s меҳмонларини олдинги очилиш маросимларbдан қолишмайдиган шоу-тадбир кутмоқда.

15 декабрь соат 15:00 узоқ кутилган еттинчи Wendy’s Beruniy ресторанининг очилиш маросими ўтказилади. Ушбу тантанали очилиш Беруний кўчасида бўлиб ўтади ва меҳмонларни ўзининг қайноқ лаҳзалари билан иситади.

Энди Wendy’s Берунийда! Янги ресторан ўзининг меҳмонларига эртанги кундан бошлаб хизмат кўрсатишга тайёр!

15 декабр соат 15:00 да барчани байрам-шоусига таклиф этамиз!

Махсус меҳмонлар : DJ King Macarella, Millymallymoe, Raayxonaa ва Sakhievvv. Юлдузларимиз сиз билан очилиш маросимининг такрорланмас онларини бирга ўтказишади

Шу билан бирга меҳмонларни ғаройиб сюрпризлар кутмоқда! Сизнинг буюртмаларингизни кассада сиз севган юлдузлар қабул қилишади!

Болалар учун махсус юз рассомлари, Wendy образидаги аниматорлар ва цирк артистлари таклиф этилган.

Фақатгина очилиш маросими куни Wendy’s Beruniy’да махсус акция: “ Wendy's Burger сотиб олганингизда, иккинчи Wendy's Burger’ни совғага олинг!”

Wendy’s Beruniy Grand Opening маросимининг кейинги кунига узоқ кутилган Wendy's Seoul Mun Grand Opening сизни кутмоқда!

16 декабр соат 15:00да байрам шоусида кутамиз!

Wendy's Seoul Mun ўзининг ноёб Америка атмосфераси ва таниқли тўртбурчак шаклдаги котлетли бургерлари билан меҳмонларни хурсанд қилишга тайёр.

Махсус меҳмонлар: DJ Miwka, ўзининг оловли хитлари билан бутун Seoul Mun’ни қиздиради. Моҳларойим ўзининг мусиқий ижроси билан тадбирга янада туйғу бағишлайди.

Болалар учун ўйин-кулги: юз рассомлари ўзларининг қувноқ расмлари ва Wendy либосларида аниматорлар билан завқланишга тайёр, улар тадбирда болаларнинг вақтлари мароқли ўтишига ўз ҳиссаларини қўшишади.

Фақатгина Wendy's Seoul Mun очилган куни махсус акция бўлиб ўтади: "Wendy's Burger сотиб олинг, иккинчи Wendy's Burger’ни бепул олинг!"

Wendy's ресторанининг очилиши анъанавий ва бетакрор лаҳзаларсиз ўтмайди, масалан, лента кесиш ва байрам торти каби.

Йил охиригача бўлиб ўтадиган иккита махсус тадбир орқали меҳмонлар Wendy's Uzbekistan эксклюзив маҳсулотларини олиш учун икки баравар кўпроқ имкониятга эга.

Бундай муҳим тадбирларни ўтказиб юборманг! Кириш бепул!

Wendy's Beruniy манзили: Беруний, 47

Wendy's Seul Mun манзили: Баходир, 1/1

Компания ҳақида

The Wendyʼs Company'га 1969 йилда Дейв Томас томонидан АҚШнинг Огаё штати, Колумбусда асос солинган. Халқаро тармоқ 100% мол гўштидан бўлган тўртбурчак бургерлари, товуқли таомлари, салатлари, қайноқ пишлоқли соус ва муаллифлик картошка фриси билан машҳур.

Wendyʼs ҳозирда бутун дунё бўйлаб 7000 дан ортиқ ресторанларни бошқаради. Ўзбекистондаги биринчи Wendyʼs ресторани 2019 йилда очилган. Ҳозирда Ўзбекистонда бешта Wendyʼs ресторанлари фаолият юритмоқда. 2030 йилга қадар 700 дан ортиқ иш ўринларини яратган ҳолда, яна 20 дан ортиқ ресторанлар очиш режалаштирилган. Wendyʼs'нинг Марказий Осиёдаги оператори ва франшизаси халқаро Kusto Group холдинги ҳисобланади.

Реклама

Мавзуга оид