Ўзбекистон | 07:44 / 15.12.2023
10792
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон темирйўллари» собиқ раиси компания бош муҳандиси этиб тайинланди

«Ўзбекистон темирйўллари» собиқ раиси Ҳусниддин Ҳосилов яна соҳага қайтди. У компаниянинг бош муҳандиси этиб тайинланди. 

Ўзбекистон ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ «Ўзбекистон темирйўллари» тизимида янги тайинловлар амалга оширилди.

Жумладан:

Зуфар Нарзуллаев – «Ўзбекистон темирйўллари» бошқарув раиси лавозимига;

Зуфар Нарзуллаев

Ҳикматулла Раҳметов – «Ўзбекистон темирйўллари» бошқаруви раисининг трансформация, рақамлаштириш ва молия бўйича биринчи ўринбосари лавозимига;

Ҳикматулла Раҳметов

Ҳусниддин Ҳосилов – «Ўзбекистон темирйўллари» бош муҳандиси лавозимига;

Ҳусниддин Ҳосилов

Абдумалик Комилжонов – «Ўзбекистон темирйўллари» бошқаруви раисининг ташишлар ва логистика бўйича ўринбосари лавозимига;

Абдумалик Комилжонов

Элёр Ризаев – «Ўзбекистон темирйўллари» бошқаруви раисининг темирйўл объектларини таъмирлаш ва қуриш бўйича ўринбосари лавозимларига тасдиқланди.

Элёр Ризаев

Маълумот учун, «Ўзбекистон темирйўллари» собиқ раиси Ҳусниддин Ҳосилов июл ойида ўтказилган видеоселектор йиғилишида инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйгани учун ишдан олинганди.

У 1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1992 йилда Тошкент темирйўл муҳандислари институтини инженер-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида «Ўзинтерсервис» қўшма корхонаси, «Ўзтемирйўлмаштаъмир» унитар корхонаси, «Ўзбекистон темирйўллари» ДАТК, Вазирлар Маҳкамаси департаментида турли лавозимларда ишлаган.

2016 йил апрелдан «Ўзбекистон темирйўллари» акциядорлик жамиятининг бош менежер — бош муҳандиси лавозимида ишлай бошлаган. У 2019 йилнинг февралида 2002 йилдан буён компания бошқарув раиси сифатида ишлаб келган Очилбой Раматов ўрнини эгаллаган.

темирйўл, Ҳусниддин Ҳосилов 
https://t.me/uzrailways_uz/6956

Мавзуга оид