Япониянинг йирик савдо тармоғи Ўзбекистондан ишчи кучи жалб этишни режалаштиряпти
Япониянинг йирик савдо тармоғи Ўзбекистондан меҳнат ресурсларига қизиқиш билдирмоқда.
Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япониянинг Seven-Eleven Japan Co., Ltd савдо тармоғи таркибига кирувчи Seven Global Linkage компанияси ижрочи директори Макото Ясуй билан музокара ўтказди.
«Дунё» хабарига кўра, учрашувда ўзбекистонлик мутахассисларни ишга жойлаштириш масалалари ва қонуний меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Компания раҳбарининг айтишича, ҳозир кунда Япониядаги 20 мингга яқин Seven-Eleven магазинларида 40 минг чет эллик ходимлар, 30 минг талаба ва 300 минг япон университетлари битирувчиларининг бандлиги таъминланган. 2022 йил маълумотларига кўра, мазкур савдо тармоқларида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари сони Ветнам, Непал ва Хитой вакилларидан кейинги ўринни эгаллайди.
- Ҳозирги кунда компанияда меҳнат ресурслари тақчиллиги кузатилмоқда, - деди Макото Ясуй. - Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида Ўзбекистондан ишчи кучларини жалб этишни режалаштиряпмиз. Ушбу йўналишда ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари билан мақсадли музокаралар олиб боришга тайёрмиз.
Мавзуга оид
19:31 / 14.11.2024
Аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1,5 минг доллар олган ходим ушланди
18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:55 / 11.11.2024