Дунёдаги энг йирик контейнер ташувчи компания Қизил денгиз орқали юк ташишни тўхтатди
Дунёдаги энг йирик контейнер ташувчи ширкат 15 декабрдан бошлаб Қизил денгиз орқали юк ташишни тўхтатишини маълум қилди. Maersk буни ҳусийчи жангчиларининг кемаларга ҳужумлари билан изоҳлади.
Дунёдаги энг йирик контейнер ташувчи - Даниянинг Maersk компанияси - Қизил денгизнинг жанубий қисмидан ўтувчи барча кемалари ҳусийчи жангчиларининг ҳужумлари туфайли 15 декабр, жума кунидан бошлаб ушбу йўналишда сузиб ўтишни тўхтатишини маълум қилди. «Кечаги Maersk Gibraltar билан содир бўлган воқеа ва контейнер кемасига навбатдаги ҳужумдан сўнг биз Боб ал-Мандаб бўғозидан ўтиши керак бўлган ҳудуддаги барча Maersk кемаларига 15 декабрдан кейинги хабарномага қадар ҳаракатларини тўхтатиб туришни буюрдик», дея компания баёнотидан иқтибос келтирган Bloomberg.
Баёнотда қайд этилишича, жангчилар Ғазо секторидаги можарога жавобан Исроил билан алоқадор тижорат кемаларига ҳужум қилмоқда. Ҳужумлар Ҳинд океанини Қизил денгиз билан боғлайдиган Боб ал-Мандеб бўғозининг тор қисми бўйлаб амалга оширилмоқда. Бу маршрут Сувайш канали орқали Мисрга ва шимолга чиқиш имконини беради. Охирги 24 соат ичида Яман яқинида учта контейнер ташувчи кема ҳужумга учраган ёки шикастланган. Компания кемалари минтақага қачон қайтишига аниқлик киритмади.
Эронпараст ҳусийчилар Hapag-Lloyd контейнер кемасига қарата ўқ узди
Германиянинг Hapag-Lloyd юк ташиш компанияси ҳам Қизил денгиз орқали юк ташишни тўхтатишга қарор қилди ва бу чора 18 декабргача амалда бўлишини, шундан сўнг унинг ҳаракатини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинишини тушунтирди. Аввалроқ Hapag-Lloyd томонидан бошқариладиган контейнер кемаси Ямандан эронпараст ҳусийчилар томонидан ўққа тутилган эди.
Ноябр ойидан бери мунтазам тус олган «Ансор Аллоҳ» эронпараст ҳусийчилар гуруҳининг Қизил денгиздаги кемаларга ҳужумлари АҚШ ва унинг иттифоқчиларини ҳарбий жавоб излашга мажбур қилмоқда. Ҳусийчилар 13 декабр куни Исроилга йўл олган барча кемаларга ҳужум қилишларини билдирган эди. Қизил денгиз орқали трафик глобал юк ташишнинг 10-12 фоизини ва глобал нефт ташувининг тахминан 5 фоизини ташкил қилади.
Мавзуга оид
15:56 / 22.12.2024
Америкалик ҳарбийлар Қизил денгиз устида ўз қирувчисини уриб туширди
21:05 / 25.11.2024
Қизил денгизда ичида туристлар бўлган кема чўкиб кетди
10:40 / 31.10.2024
Ҳусийчилар Қизил ва Араб денгизларида учта кема нишонга олингани ҳақида хабар берди
14:51 / 03.09.2024