Жаҳон | 10:33 / 16.12.2023
18805
4 дақиқада ўқилади

National geographic журнали йил суратларини эълон қилди. Унда Ўзбекистонда олинган сурат ҳам бор

Фото: AP

National geographic журнали 2023 йил давомида 165 фотограф томонидан олинган 2 млндан ортиқ суратларни юклаган. Нашр шунча тасвирларнинг орасидан танлаб олинган “Йил суратлари”ни эълон қилди. Бу топ суратлар орасида Ўзбекистонда олинган тасвир ҳам бор.

- Оқ денгиз, Россия

Денгиз биологи Александр Семенов суратга олган “шер ёли” медузаси сурати. Фотограф бу медуза турини Арктика денгизлари маликаси деб атайди. Ушбу сурат медуза ҳаётининг сўнгги босқичларини муҳрлаган.

Коконино округи, Аризона

Артемис дастури доирасида одамларни Ойга юборишдан олдин NASA Ерда юқори аниқликдаги синовларни амалга оширди. Суратда Зена Кардман Ойнинг тортишиш қонунига мос тарзда ҳаракатланиш учун 80 пунд (36 кг атрофида) оғирликдаги костюмда экани акс этган.

Соданкюля, Финландия

Шимолий қутб доирасининг шимолида АҚШ ва фин аскарлари тўсиқли йўлларни чанғида босиб ўтиш орқали қишки урушга тайёргарлик кўрмоқда.

Масаи Мара қўриқхонаси, Кения

Қўриқхонада эрта тонгда сув ичгани чиққан гиеналар. Сурат National Geographic фотомуҳандислари ясаган масофадан бошқариладиган робот ёрдамида фотограф Жен Гютон томонидан олинган.

- видеода гиеналар робот ёрдамида масофадан қандай суратга олингани акс этган ҳолат тасвирланган.

Жарқўрғон, Ўзбекистон

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида олинган ушбу суратда пойтахт Тошкентга ўқишга кирган ўғилни шаҳарга юборишдан олдинги маросим акс этган. Аёллардан бири Қуръон ўқийди, бошқа бирлари нон устидаги ёпинчиқни олиб ташлайди. Нашрнинг ёзишича, бу одат зардуштийлик динига бориб тақалади.

Шимоли-ғарбий ҳудудлар, Канада

Суратда болалаши учун бошқа манзилга кўчирилаётган 4 мингдан ошиқ буғудан иборат пода акс этган.

Тенере, Нигер

Саҳарада тадқиқотчи Пол Серено бошчилигидаги палеонтологлар сауропод (диназавр) скелетини қазиб олишмоқда. Экспедиция топилмалари Чикаго университетига юборилади, у ерда тозаланиб, ўрганилиб, сўнг яна Нигерга қайтарилади.

Валпараи, Ҳиндистон

Чой ўсимлиги 1800 йилларда экин турига айланмагунча Ҳиндистонда филлар ёввойи табиат бағрида уларнинг мазасини тотиб яшашган. Ҳозир Валпараида 120 атрофида фил 70 минг аҳоли билан бирга яшайди.

Браун университети, АҚШ

Браун университетида докторант Брук Қуинн (кўк қўлқопли) ва унинг маслаҳатчиси Шерон Свартс шамол туннелида кўршапалак билан ишламоқда.

Ню-Хейвен, Коннектикут

Ел университети тадқиқотчилари миянинг бир минтақасидаги ҳужайралар бошқа қисм ҳужайралар билан қандай боғланишини яхшироқ ўрганиш учун тадқиқот олиб бормоқда.

Колвези, Конго Демократик Республикаси

Черковга қабул қилинаётган янги аъзонинг Луалаба дарёсида қўмилиш маросими ўтказилмоқда.

Пуно, Перу

Аплака билан ўтказилаётган жарроҳлик операцияси жараёни.

Ню-Алесунн, Норвегия

Бу қишлоқ Ернинг энг шимолида жойлашган одам яшайдиган аҳоли пунктларидан бири ҳисобланади. Бир тарафида тоғ, бир тарафида чуқур ва тор дарё билан ўралган Ню-Алесунн Ердаги ҳавоси энг тоза одам яшайдиган ҳудудлардан бири.

Реактив ҳаракат лабораторияси, Калифорния

Техник келаси йили учириладиган NASA космик кемасини ўрганяпти.

Мавзуга оид