Самарқандда рўйхатдан ўтган МЧЖ майнинг ферма ташкил этиб, кўп миқдорда электр энергиясини ноқонуний ишлатгани аниқланди
МЧЖ аслида мебел ишлаб чиқариш учун ташкил этилган бўлса-да, майнинг қурилмаларини ўрнатиб, ноқонуний тарзда электр энергиясини ишлатган.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мутахассислари иштирокида Самарқанд вилоятида навбатдаги рейд тадбири ўтказилган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тадбир давомида Самарқанд шаҳрида фаолият юритиб келаётган, мебел ишлаб чиқариш цехи шаклида рўйхатдан ўтган “Г.Б.М.” МЧЖ 47 дона қурилмага эга майнинг фермаси фаолиятини ташкил этгани аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу МЧЖ томонидан давлат манфаатларига 9 млрд 852 млн сўм зарар етказилган ва уни ундириш чоралари кўрилмоқда.
Қайд этилишича, қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Аввалроқ, Ўзбекистонда йилнинг бошидан буён 26 та ноқонуний майнинг фермаси аниқлангани ва улар давлатга 58 миллиард сўм зарар етказгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
09:18
Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
15:06 / 01.11.2024
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
10:59 / 25.10.2024