Ўзбекистон | 11:19 / 19.12.2023
4029
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва АҚШ келгуси йил учун режаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва АҚШ элчиси келгуси йилда ҳам икки томонлама муносабатларнинг юқори суръатини сақлаб қолиш учун саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга келишиб олди.

Фото: Дунё АА / Анвар Илёсов

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ элчиси Жонатан Хеник билан учрашди.

"АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник жанобларини қабул қилдик", - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

"Жорий йил якунига етиб борар экан, биз эришган ютуқларимизни сарҳисоб қилиб, яқин истиқболдаги режаларни кўриб чиқдик", дейди Бахтиёр Саидов.

Ўзбекистон-АҚШ муносабатларидаги юқори суръатни келаси йилда ҳам давом эттириш учун саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга келишиб олинди.

Музокаралар кун тартиби юқори даражадаги тадбирлар жадвали ҳамда айрим глобал ва минтақавий мавзуларни ҳам қамраб олган.

Мавзуга оид