Солиқ идораларининг уч нафар мансабдори қамоққа олинди
Солиқ қўмитасининг икки мансабдори ва Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси шуъба бошлиғи битта жиноят иши доирасида, талон-торож қилиш ва мансаб сохтакорлиги жиноятларини содир қилганликда гумонланмоқда.
Солиқ қўмитасининг ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси ҚҚС тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи ва қўмитанинг Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти директори ўринбосари, шунингдек, Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси камерал солиқ текширувлар шуъбаси бошлиғи устидан жиноят иши очилган.
Kun.uz манбасига кўра, улар жиноят иши доирасида эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Манбанинг билдиришича, солиқ идоралари мансабдорлари ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда мансаб сохтакорлигида гумонланмоқда.
- Аввалроқ сўнгги бир ойда коррупцияга қарши курашиш тадбирлари доирасида ўнга яқин мансабдор қўлга олингани маълум бўлганди.
- Хусусан, собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов талон-торож ва ваколатини суиистеъмол қилишда, Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев бюджет маблағларини ўзлаштирганликда, Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Саидаҳмад Султонов ерларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ жиноят ишда гумонланиб қўлга олинган.
Мавзуга оид
17:20 / 17.12.2024
Хитойда катта миқдорда пора олишда айбланган партия мулозими қатл этилди
12:00 / 11.12.2024
Нетаняҳу коррупция бўйича иш юзасидан судда кўрсатма беришни бошлади
21:00 / 09.12.2024
200 долларлик фотосурат, “иш битирган” курка болалари ва қўшмачининг “танка”си – ноодатий поралар
19:53 / 10.09.2024