Ўзбекистон | 07:23 / 20.12.2023
7701
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 15 кунда 73 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Ўзбекистонда декабр ойининг 15 кунида айрим истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиши натижасида давлат манфаатларига 73 миллиард 274 миллион сўмлик зарар етказилди. 

Фото: Telegram / Energoinspeksiya

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ДХХ, Бош прокуратура, электр ва газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда декабр ойининг 15 кунида ўтказган назорат тадбирларида 411 нафар истеъмолчининг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши натижасида давлат манфаатларига жами 73 миллиард 274 миллион сўмлик зарар келтирилгани аниқланди.

Тошкент вилоятида 20 та ҳолатда тизимга 25 млрд 293 млн сўмлик, Тошкент шаҳрида 30 та ҳолатда тизимга 11 млрд 308 млн сўмликдан зиёд ва Фарғона вилоятида 52 та ҳолатда тизимга 7 млрд сўмликдан зиёд энергоресурслар талон-торож қилинган.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган. 

Мавзуга оид