Си Жинпинг Байденга Тайванни Хитой билан бирлаштириш режалари ҳақида гапирди — ОАВ
Хитой орол устидан назоратни куч билан эмас, тинч йўл билан қўлга киритишни режалаштираётгани таъкидланмоқда.
Хитой раҳбари Си Жинпинг АҚШ президенти Жо Байденга Сан-Францискодаги саммитда Тайванни материк билан бирлаштириш режалари ҳақида гапирган. Бу ҳақда NBC телеканали америкалик уч амалдорга таяниб хабар берди.
Телеканал суҳбатдошларининг айтишича, Хитой орол устидан назоратни куч билан эмас, тинч йўл билан қўлга киритишни режалаштирмоқда. Си Жинпинг Тайванни 2025 ёки 2027 йилда босиб олмоқчи экани ҳақидаги хабарни рад қилган ва Хитой ҳали муддат белгиламаганини қўшимча қилган.
Саммит олдидан Хитой расмийлари Жо Байдендан Хитойнинг Тайванни аннексия қилиш режаларини қўллаб-қувватлашини ва АҚШ орол мустақиллигини тан олмаслиги ҳақида баёнот беришини сўраган. Оқ уй сўровни рад этди, деб таъкидламоқда NBC.
Телеканал хабарига кўра, Си Жинпинг Тайвандаги президентликка номзодлардан хавотир билдирган, сайлов 2024 йил январига белгиланган. Жо Байден бунга жавобан сайлов жараёнларини ҳурмат қилишга чақирган.
Хитой Тайванни ўз ҳудуди деб билади ва орол яқинида бир неча бор ҳарбий машғулотлар ўтказган. Қўшма Штатлар Тайван ҳукумати билан дипломатик алоқаларни сақлаб турибди, аммо унинг мустақиллигини тан олмайди. Шу билан бирга, Оқ уй Пекин томонидан тажовуз содир бўлган тақдирда ёрдам беришга тайёрлигини бир неча бор таъкидлаган. 2024 йил август ойида АҚШ маъмурияти Тайванга қурол сотиб олиш учун 80 миллион доллар ажратишни маъқуллади. Сентябр ойида эса Хитой орол билан интеграцияни чуқурлаштириш режасини тақдим этди.
Мавзуга оид
22:22 / 16.11.2024
Хитойда имтиҳондан ўта олмаган талаба оммавий қирғин уюштирди
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
17:54 / 16.11.2024
T-Mobile уяли алоқа оператори хитойлик ҳакерлар ҳужумига учради – ОАВ
16:48 / 16.11.2024