Европа Иттифоқи мигрантларни қабул қилишнинг янги қоидаларини келишиб олди
Қоидалар ноқонуний мигрантларни Европа Иттифоқига келганида текшириш, бошпана сўровларини кўриб чиқиш тартиблари ва шунга ўхшашларни ўз ичига олади.
Европа Иттифоқи мигрантларни қабул қилиш харажатлари ва ишларини тенгроқ тақсимлаш, шунингдек, келаётган одамлар сонини чеклаш учун мўлжалланган янги қоидалар бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Европарламент ва ЕИ мамлакатлари ҳукуматлари вакиллари келаси йилдан кучга кириши керак бўлган «Миграция ва бошпана бўйича янги пакт» умумий сарлавҳаси остидаги қонунлар бўйича келишувга эришган.
Қоидалар ноқонуний мигрантларни Европа Иттифоқига келганида текшириш, бошпана сўровларини кўриб чиқиш тартиб-қоидалари, аризаларини кўриб чиқиш учун масъул бўлган Европа Иттифоқи давлатини аниқлаш қоидалари ва муаммоларни ҳал қилишни ўз ичига олади.
Таъкидланишича, тақдим этилган текшириш тизими халқаро ҳимояга муҳтожларни унга муҳтож бўлмаганлардан ажратиш имконини беради.
Шу тариқа, бошпана сўраш даъволари муваффақиятли бўлиши имконияти паст одамларнинг Европа Иттифоқига киришига тўсқинлик қилиш ва чегарада ушлаш имконияти пайдо бўлади.
Мавзуга оид
18:18 / 16.11.2024
Россияда мигрантларни назорат этадиган «Мигрант ID» жорий қилиниши мумкин
17:51 / 15.11.2024
Россиянинг Самара областида мигрантлар учун патент нархи 1,5 баравар оширилди
16:52 / 15.11.2024
Россиянинг Сахалин областида мигрантларга 24 та соҳада ишлаш тақиқланди
15:19 / 15.11.2024