Ўзбекистон | 13:29 / 21.12.2023
6248
2 дақиқада ўқилади

Уч ҳудудда 313 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Тошкент, Андижон ва Самарқанд вилоятларида электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Маълум қилинишича, департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Н.Й.» МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи балиқхонада ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 199,4 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Андижон ва Олмалиқ шаҳар бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда «Й.Ш.» МЧЖ масъул шахслари «Х.» МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг сув насоси ва ёритгичларини, Олмалиқ шаҳрида эса «Й.Б.» МФЙ ва «А.» ширкати масъул шахслари сув насосни ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига улаб, жами 113,7 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид