Тошкент вилоятида битта заправка 1,2 млрд сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
«Ўзэнергоинспекция» томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва газ таъминоти корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)да ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «Б.Э.Г.700» МЧЖга қарашли АГТКШ томонидан газнинг ҳақиқий сарфини камайтириб кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборига ташқи таъсир кўрсатган ҳолда унинг схемалари ўзгартирилгани маълум бўлган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур АГТКШ томонидан давлат манфаатларига жами 1 миллиард 258 миллион сўмлик зарар етказилгани аниқланган
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Мавзуга оид
16:24 / 30.09.2024
Юқори Чирчиқда пиёдалар йўлагидан ўтаётган 11 ёшли ўқувчини Cobalt уриб юборди
18:59 / 23.08.2024
«Ўзэнергоинспекция» ҳукумат бўйсунувига ўтказилади
10:46 / 09.07.2024
Андижон, Фарғона ва Сурхондарёда электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
14:51 / 08.07.2024