Ўзбекистон | 14:05 / 23.12.2023
7316
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилмоқда

Самарқанд тумани ва Самарқанд шаҳрининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчилар (16 000 та) электр таъминотидан қисман узилган.

Самарқанд шаҳри ва туманининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилмоқда

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бугун, 23 декабр куни соат 12:00 да Самарқанд вилоятидаги 110 кВ  «Л-Ғарбий-1, 2» электр узатиш тармоқларида носозлик юзага келган.

Бунинг натижасида Самарқанд тумани ва Самарқанд шаҳрининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчилар (16 000 та) электр қисман таъминотидан узилган.

Ҳозирги вақтда ушбу носозлик «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Самарқанд ҳудудий филиалининг махсус бригадалари томонидан бартараф этилмоқда.

Мавзуга оид