Саноатни ривожлантириш жамғармаси қандай лойиҳаларни молиялаштириши маълум бўлди
Президент томонидан «Саноатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Лойиҳа қиймати 4 млн АҚШ долларидан юқори бўлган саноат лойиҳаларига Саноатни ривожлантириш жамғармаси томонидан:
банкларга:
- янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва мавжуд қувватларни кенгайтиришга қаратилган саноат лойиҳалари учун импорт қилинадиган асбоб-ускуна харид қилиш, шу жумладан бўнак тўловларини қоплаб бериш мақсадида, хорижий валютада йиллик 5 фоиз ва миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йил муддатгача, шундан 3 йилгача имтиёзли давр билан кредит маблағлари;
- ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида бино-иншоотлар харид қилиш учун 7 йил муддатгача, шундан 2 йилгача имтиёзли давр билан миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада саноат ипотекаси тизими асосида;
- саноат корхоналарига хомашё материалларини харид қилиш учун айланма маблағларни шакллантириш мақсадида 1 йил муддатгача хорижий валютада йиллик 4 фоиз ҳамда миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада кредит ёки субординар қарз маблағлари ажратилади.
Маълумот учун: лойиҳа ташаббускорининг лойиҳадаги улуши унинг қиймати 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорида, шу жумладан капитал қўйилмалар қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорида (кредит маблағи ажратилгунга қадар) пул маблағлари билан иштироки талаб этилади (айланма маблағларини шакллантириш мақсадида ажратиладиган кредитлар бундан мустасно);
- 2024 йилдан бошлаб давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар доирасида компенсация тўловлари уч томонлама шартнома асосида талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қаратилган лойиҳаларнинг маркетинг тадқиқотлари, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, хорижий мутахассисларни жалб қилиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг 50 фоизигача (20 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади);
- саноат корхоналари билан таъсис қилинадиган қўшма корхонанинг (SPV) устав капиталида 25 фоизгача улуш Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг шуъба корхонаси орқали иштирокчи (таъсисчи) сифатида қатнашиши мумкин;
- жамғармага саноат корхоналари томонидан, ўрнатилган тартибда 5 йилдан юқори бўлмаган муддатларда эмиссия қилинган облигацияларни (бир лойиҳа доирасида 10 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдоригача) қуйидаги шартларда:
- капитал рентабеллиги (ROE) 15 фоиздан кам бўлмаган;
- облигацияларнинг тўланадиган йиллик даромад миқдори миллий валютада, қарз олувчининг хатарларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон миллий валютадаги суверен облигациялари ставкасидан паст бўлмаган миқдорда жамғарма томонидан сотиб олинади.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар тижорат банкларининг ижобий хулосалари, саноат корхоналарининг устав капиталига кириш бўйича эса жамғарманинг ижобий хулосалари асосида ҳукумат комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича аризалари Ўзбекистон Миллий саноат портали орқали кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
08:40 / 18.09.2024
Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси вазифалари аниқлаштирилди
21:14 / 28.08.2024
Президент ҳар бир вилоятнинг саноатга ихтисослашган туманлари бўйича дастур ишлаб чиқиш топшириғини берди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:53 / 06.08.2024