Ўзбекистон | 09:00 / 25.12.2023
4613
6 дақиқада ўқилади

Амалиётга йўналтирилган илғор таълим технологиялари трансфери бўйича инновацион хаб –ёшлар ташаббуслари маркази очилди

Фото: Kun.uz

Тошкентда Амалиётга йўналтирилган илғор таълим технологиялари трансфери бўйича Инновацион хаб –ёшлар ташаббуслари маркази ташкил этилди. Мазкур хабнинг муҳим хусусияти Ўзбекистон ёшларининг дунёдаги амалиётга йўналтирилган энг илғор таълим технологияларидан фойдаланишини таъминлашдир. Инновацион хабда илк бор олий таълим муассасалари учун ҳам, мактабгача таълим муассасалари, ўрта мактаблар, техникумлар, коллежлар ва касб-ҳунар мактаблари, шунингдек фаолият юритаётган маҳаллий корхоналарда банд бўлган ёшлар учун ҳам мос бўлган амалиётга йўналтирилган универсал таълим воситалари тақдим этилади. Инновацион хабнинг технологик жиҳозлари дунёдаги амалиётга йўналтирилган энг илғор таълим технологияларини амалга оширишга имкон беради, масалан:

• “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлиги ва мутахассисликка кириш” ишлаб чиқаришга йўналтирилган таълим технологияси. Технология республиканинг техник олий ўқув юртлари, техникумлари, коллежлари ва касб-ҳунар мактаблари учун ишлаб чиқилган. Ушбу ишлаб чиқаришга йўналтирилган таълим технологияси Дуал таълим технологиялари ва Техник баҳолаш марказлари асосида ишлаб чиқилган. Техник баҳолаш марказлари (IACs) методологияси АҚШнинг 37 университетида жорий этилган ва АҚШ Энергетика вазирлиги томонидан молиялаштирилади. Марказлар талабалар кучлари билан саноатда қўллаш учун энергия тежаш технологиялари бўйича тадқиқотлар олиб борадилар. Яратилганидан бери IACs дастури энергия харажатларида 4,5 миллиард доллардан кўпроқ маблағларни тежашга имкон берди;

• Ихтирочилар ва мейкерлар учун очиқ муҳандислик майдони – ФабЛаб. ФабЛаб концепцияси Массачусетс технологик институти томонидан ишлаб чиқилган. ФабЛаб ёки рақамли ишлаб чиқариш лабораторияси – бу ижодкорлик, мураббийлик ва ихтиро учун жой, ўрганиш ва инновациялар макони. Ҳозирда ФабЛаб тармоғи дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларидаги 1750 ФабЛаб лабораторияларини бирлаштиради;

• Мактаб ўқувчилари учун очиқ муҳандислик майдони – FabLearn, 21-аср мактабларида тадқиқотлар ва ўқиш қарашларини бирлаштиради. FabLearn очиқ муҳандислик майдони АҚШнинг Колумбия университети томонидан мувофиқлаштирилади. Дунёнинг турли мамлакатларида жойлашган ушбу мактаб лабораториялари ўрта ва катта мактаб ўқувчилари қўлига рақамли ишлаб чиқариш ҳамда ихтирочилик ва инновациялар учун бошқа илғор технологияларни тақдим этади;

• CDIO концепцияси – Массачусетс технология институтида олимлар, ўқитувчилар ва саноат вакиллари иштирокида бошланган асосий муҳандислик таълимини ислоҳ қилиш бўйича йирик халқаро лойиҳадир. Ҳозирда эса CDIO концепцияси бутун дунё бўйлаб 120 дан ортиқ таълим муассасаларини бирлаштиради;

• Фан, технологиялар, муҳандислик ва математикани бирлаштирган STEM -таълими таълим ва ўқув жараёнига амалиётга йўналтирилган ёндашувни англатади. Бугунги кунга келиб, бу бутун дунё бўйлаб фаол ривожланаётган таълимни трансформация қилишнинг илғор воситаларидан биридир;

• Дуал таълимнинг янги технологиялари. Дуал таълим – бу ишлаб чиқаришга тўлиқ тайёр бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга имкон берадиган назария ва амалиётнинг энг мақбул уйғунлиги. Ҳозирги вақтда ушбу технология бутун дунё бўйлаб таълим муассасаларида юқори даражадаги мутахассисларни тайёрлаш учун фаол ривожланмоқда.

Хабнинг таклиф этилаётган инновацион таълим тузилмаси рақамли технологиялар ва инновацияларни ривожлантиришда жадал илмий-техник тараққиёт билан боғлиқ бўлган замонамизнинг мураккаб дунё муаммоларини ҳал қилишга қодир бўлган Ўзбекистоннинг инновацион иқтисодиёти учун янги авлод технологик муҳандислик нуфузини тайёрлашга мўлжалланган. Шундай қилиб, замонавий муҳандислик таълими амалиётга йўналтирилган йўлни босиб ўтиши керак, ўқув жараёни эса узлуксиз ҳаракатнинг бир қисмига айланиши зарур: мактаб – ОЎЮ – корхона. Иш берувчиларни ушбу занжирга киритиш касбий қизиқиш орқали, талабалар эса муайян касбий вазифаларни ҳал қилиш ва лойиҳаларни амалга ошириш орқали мумкин. Ушбу жараён таълим фаолиятида нуфузли муҳандислик таълими учун Амалиётга йўналтирилган илғор таълим технологиялари трансфери бўйича Инновацион хабнинг ёшлар ташаббуслари маркази негизида дунёнинг энг яхши амалиётлари ва замонавий таълим технологияларидан фойдаланганда рўёбга оширилиши мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Инновацион хабда таклиф этилаётган амалиётга йўналтирилган таълим технологияларининг Очиқ муҳандислик майдони АҚШ, Франция, Германия, Буюк Британия, Италия, Испания, Швейцария ва дунёнинг бошқа ривожланган мамлакатларидаги муҳандислик марказлари, лабораториялари ва олий ўқув юртларидан фойдаланиш имконини беради ва шу турзда илк бор “ақл оқими”нинг энг қийин муаммоси ҳал қилинди. Дунёнинг ривожланган мамлакатларидаги турли муҳандислик марказлари ва лабораториялари билан муҳандислик кўникмалари, ғоялар, таълим дастурлари, стартаплар билан алмашиш имконияти иқтидорли маҳаллий ёшларни мамлакат учун сақлаб қолади ва “ақл оқими”нинг олдини олади. Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг инновацион иқтисодиёти учун мамлакатнинг технологик ривожланишидаги энг мураккаб муҳандислик вазифалари ва муаммоларини ҳал қилишга қодир бўлган маҳаллий муҳандисларнинг янги авлоди шакллантирилиши мумкин.

Ижтимоий тармоклада:

Веб сайт: cfyi.uz

Instagram: centerforyouthinitiatives

Facebook: centerforyouthinitiatives

Youtube: CenterforYouthInitiatives

Linkedin: company/center-for-youth-initiatives

Реклама ҳуқуқи асосида