Ўзбекистон | 11:34 / 25.12.2023
5184
1 дақиқада ўқилади

Кувайт Тошкентда автомашиналар эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариши мумкин

Кувайт бизнеси Ўзбекистонда лойиҳа амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда.

Фото: Дунё АА

Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонасида таниқли инвестор Бадр Сари Халиф Султон ал-Энези билан учрашув ўтказилди.

«Дунё» хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари хусусида фикр алмашилди.

Бадр Сари Халиф Султон ал-Энезининг айтишича, у айни пайтда Тошкент шаҳрида автомашиналар эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Suraya компанияси филиалини ташкил этишни режалаштирмоқда.

– Шунингдек, биз Ўзбекистондаги юк машиналари учун турли эҳтиёт қисмларини етказиб бериш бўйича ҳам ҳамкорлик қилмоқчимиз, – деди у. – Ўзбекистонда амалга ошириладиган  бизнес лойиҳаларга тўғридан тўғри сармоя киритилади. Мазкур режаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича ишларни бошлаш учун 2024 йил январ ойида Ўзбекистонга боришни режалаштиряпмиз.

Мавзуга оид