Украина жанг майдонида тактикани ўзгартирмоқда – ОАВ
АҚШ янги ёрдам пакетининг таркиби Украина тактикаси ўзгараётганини кўрсатади.
Қўшма Штатларнинг янги ёрдам пакети таркиби Украинанинг жанговар зонадаги стратегияси ўзгараётганидан далолат беради. Бу ҳақда Американинг Forbes журнали тегишли ҳужжатга таянган ҳолда ёзди.
Қайд қилинишича, агар навбатдаги ёрдам пакети қабул қилинса, Вашингтон HESCO бастионларини Киевга топшириш ниятида. Улар фортификация (мудофаа истеҳкомларини қуриш) учун мўлжалланган.
«HESCO бастионлари — куб шаклида пайвандланган темир тўрдан иборат йиғма сават бўлиб, улар тупроқ билан тўлдирилади ва девор ҳосил қилиш учун бирлаштирилади», деб тушунтирди нашр.
Ушбу бастионлар тезкор мудофаа истеҳкомларини шакллантириш учун зарур. Бундай тузилмаларни қуриш учун атиги бир неча соат кетади ва улар кўплаб турдаги ракеталарнинг тўғридан-тўғри зарбаларига дош бера олади.
Шу сабабли, кузатувчилар Украина Қуролли кучлари узоқ муддатли мудофаага ўтишни режалаштирмоқда, деган хулосага келган. Материал муаллифлари таъкидлаганидек, бундай қарорга чет эллик ҳамкорлар ёрдами ҳажмининг тез қисқариши сабаб бўлиши мумкин.
21 декабр куни америкалик конгрессменлар Украинага янги ёрдам пакети бўйича келишувга эришмасдан янги йил таътилига чиқди. Бироқ парламент юқори палатасидаги демократик кўпчилик етакчиси Чак Шумер сўзларига кўра, Сенат танаффус вақтида ҳам бу борадаги маслаҳатлашувларни давом эттиради.
Мавзуга оид
22:10 / 16.11.2024
Абхазияда тўполон: маҳаллий аҳоли Россия билан келишувдан норози
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
20:17 / 16.11.2024
Санкциялар Россиянинг йирик газ лойиҳасини чўктириб юбормоқда — ОАВ
18:18 / 16.11.2024