Ўзбекистон | 21:05 / 26.12.2023
15416
1 дақиқада ўқилади

Фото: Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургнинг тарихий обидалари билан танишди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабр куни МДҲ норасмий саммитининг маданий тадбирлар дастури доирасида Санкт-Петербург шаҳрининг сарой-боғ мажмуалари билан танишди.

Давлатимиз раҳбари Россия, Озарбойжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари билан биргаликда “Павловск”, “Царское село” ва “Петергоф” музей-қўриқхоналарига ташриф буюрди.

XVIII-XIX асрларда барпо этилган ушбу тарихий обидалар ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган, меъморчилик ва боғчилик санъати дурдоналари сифатида тан олинган.

Танишув чоғида давлат раҳбарларига саройлар тарихи, уларнинг ички безаги ва бадиий тўпламлари тўғрисида батафсил сўзлаб берилди. Олий мартабали меҳмонлар эътиборига мусиқа ва халқ оғзаки ижоди жамоаларининг чиқишлари ҳавола этилди.

Мавзуга оид