АҚШ Украинага 2023 йилдаги сўнгги ёрдам пакетини ажратди
Вашингтон Украинага 250 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини юбормоқда. Янги молиялаштириш фақат АҚШ Конгресси розилиги билан амалга оширилиши мумкин.
Америка Қўшма Штатлари Украинага 250 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини жўнатмоқда. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг 27 декабр, чоршанба куни эълон қилганидек, бу Вашингтоннинг 2023 йилда Киевга сўнгги ёрдам пакетидир.
АҚШ Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, етказиб беришлар рўйхати ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг таркибий қисмлари, NASAMS мобил зенит-ракета тизимлари ва HIMARS ялпи ўт очувчи реактив тизимлари учун ўқ-дорилар, Stinger кўчма зенит-ракета тизимлари, TOW танкка қарши оғир ракета тизимлари, Javelin танкка қарши кўчма ракета тизимлари, AT-4 танкка қарши бир марталик реактив гранаталар, 15 миллиондан ортиқ ўқ-дори, шунингдек, эҳтиёт қисмлари, тиббий ва ёрдамчи ускуналарни ўз ичига олади.
Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби аввалроқ пакет жўнатилганидан кейин Украинани қўллаб-қувватлаш учун мавжуд маблағ тугаши ҳақида огоҳлантирган эди.
Американинг Украинага ҳарбий ёрдамини янгидан молиялаштириш фақат АҚШ Конгресси розилиги билан амалга оширилиши мумкин. Бироқ демократлар ва республикачилар ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли сентябр ойидан бери конгрессменлар ўртасида қизғин муҳокамалар давом этмоқда. Оқ уй Украинага 61,3 миллиард доллар ёрдам сўраган. Республикачилар партияси ички муаммоларни ҳал қилиш - АҚШнинг Мексика билан чегарасини мустаҳкамлаш ва ноқонуний миграция кўламини чеклаш учун қўшимча маблағ ажратмасдан бу траншга розилик беришдан бош тортмоқда.
Мавзуга оид
15:52
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
14:32
АҚШда жуфтлик тўйи учун тўплаган пулларни уйсиз итнинг операциясига сарфлади
14:00