Жамият | 16:10 / 28.12.2023
16564
5 дақиқада ўқилади

Молиявий саводхонлик бўйича интерактив “Moliya olami” электрон платформаси ишга туширилди

Сўнгги ўн йилликда молиявий воситалар ва банк тизимларидан фойдаланиш сезиларли даражада ошди – Жаҳон банки маълумотларига кўра, банк ҳисобрақамига эга бўлган фойдаланувчилар сони қарийб икки бараварга кўпайди. Бу эса янги рақамли хизматларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Бугунги кунда мамлакат аҳолиси замонавий онлайн платформалар билан фаол алоқада бўлиб, улардан рақамли молиявий билимларини ошириш учун фойдаланмоқда.

“Moliya olami” бу – кундалик ҳаётда молиявий саводхонлик асослари ҳақида оддий ва содда равишда тушунтириб берадиган интерактив таълим берувчи онлайн платформа ҳисобланади.

Платформа Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва рақамли тўловлар бўйича жаҳонда етакчи Visa компанияси томонидан ишлаб чиқилган ҳамда ишга туширилган.

Барча керакли молиявий билимлар онлайн ўрганилади ва ўқув дастури якунида иштирокчи тест топшириқларини бажариши керак бўлади. Ҳар бир қатнашчи электрон платформада ўқув тематик модулларининг қуйидаги 4 та босқичидан ўтиши лозим:

  1. «Bilimlar mamlakati» – карталар ва банклар ҳақида асосий билимлар
  2. «Chiqimlar mamlakati» – маблағларни оқилона сарфлаш  
  3. «Jamgʻarmalar mamlakati» – жамғармалар ва сармоялар
  4. «Biznes mamlakati» – бизнес учун маслаҳатлар ва лайфҳаклар

Якунда улардан мазкур модуллар бўйича кўникмалар ва тест синови олинади. Шу билан бирга, иштирокчилар платформада молиявий саводхонлик бўйича ўқув ресурсларидан ва банк карталарини очиш учун тижорат банкларининг веб-сайтлари ҳаволаларидан фойдаланишлари мумкин.

Марказий Осиё ва Озарбойжондаги Visa минтақавий бошқарувчиси Кристина Дорош бу борада ўз фикрларини билдирди: “Visa компаниясининг устувор йўналишларидан бири бутун дунё бўйлаб одамлар ва бизнес учун молиявий хизматлар ва маҳсулотлардан тенг фойдаланишни таъминлашдир. Шундай экан, аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш мамлакат ва жамият иқтисодиёти ривожланишининг муҳим қисмидир. Биз технологияларимиз ва маҳсулотларимиз жамият фаровонлигини ошириши, тадбиркорлик ривожига ҳисса қўшишига интиламиз. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кўмагида Visa компанияси ушбу “Moliya olami” интерактив таълим лойиҳасини ишлаб чиқди. Унинг мақсади Ўзбекистон аҳолисига ўз молиясини бошқариш бўйича амалий билим олишга ёрдам бериш, банк маҳсулотлари, хизматлари ва рақамли тўловлар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш ҳамда пулни тўғри тежашни ўргатишдан иборат”.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молиявий саводхонлик департаменти директори Дилбар Абдуғаниева бу борада ўз фикрларини билдирди: “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки молиявий саводхонликни ошириш борасидаги фаолиятида рақамли муҳитнинг фаол ривожланиши даврида истеъмолчиларнинг моддий фаровонлигига бевосита таъсир кўрсатувчи молиявий хавфсизликни таъминлаш бўйича билим ва кўникмаларни оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Рақамли гигиенани ошириш ҳам замонавий жамиятдаги асосий тенденциялардан биридир. Рақамли молиявий хизматлар ва маҳсулотлар бугунги кунда шунчаки воситалар эмас, балки бутунлай янги имкониятларни очадиган тўлиқ муҳитдир. "Moliya olami" таълим лойиҳаси - бу ўрганиш ва ўтиш осон бўлган интерактив таълим воситаси. Шаҳарлар бўйлаб саёҳат қилиш ҳар доим фирибгарлик хавфи мавжуд бўлган рақамли дунёда кундалик харажатлар ва ҳисоб-китоблар, жамғарма ва бизнесни бошлаш, кредитлаш ва қарз олиш соҳаларида молиявий саводхонлик кўникмаларингизни оширишга имкон беради. Барчангизга қизиқарли саёҳат тилаймиз!”.

“Moliya olami” бу – аҳоли учун интерактив “edutainment” форматидаги онлайн ўқув таълим лойиҳаси. Лойиҳа иштирокчилари дастурни муваффақиятли якунлаганда уларга сертификат тақдим этилади. Ўринлар сони чекланган, ўз молиявий ҳаётингизни ва ҳолатингизни яхшилаш учун улгуриб қолинг.

Молиявий билимларсиз тўкис ва фаровон ҳаёт қуриб бўлмайди!

“Moliya olami” платформаси: https://financeworld.uz/

Марказий банк молиявий саводхонлик веб-сайти: https://finlit.uz/oz/

 Реклама