Ўзбекистон | 08:30 / 28.12.2023
6304
1 дақиқада ўқилади
Наманганда 3,2 магнитудали ер силкиниши қайд этилди
Эпицентр: Янгиқўрғон тумани. Магнитуда М=3,2. Зилзила эпицентри Тошкентдан 211 км жануби-шарқда.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 28 декабр куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 08:11 да зилзила содир бўлди.
Эпицентр: Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани. Зилзила координаталари: 41,19 градус шимолий кенглик; 71,74 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=3,2. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 211 км жануби-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Янгиқўрғон тумани - 2 балл, 9 км.
Чортоқ тумани - 2 балл, 11 км.
Косонсой тумани - 2 балл, 16 км.