Жаҳон | 17:29 / 30.12.2023
20368
8 дақиқада ўқилади

Украина бўйлаб зарбалар оқибатлари ва фронт чизиғига келган Зеленский. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 674-куни ўтди. Асосий маълумотлар: 

  • Россия қўшини Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади. Жами 40 га яқин киши ҳалок бўлган, 160 дан ортиқ киши яраланган. Украина расмийларига кўра, Россия 110 га яқин ракета учирган.
  • Полша ҳаво кенгликларига Украина томондан «номаълум объект» кириб келган. Мамлакат бош штаби маълумотига кўра, бу россияликлар ракетаси бўлган.
  • Севастополдаги маҳаллий нашрлар Феодосия портидаги «Новочеркасск» йирик десант кемасига ракета зарбаси оқибатида 74 киши ҳалок бўлганини хабар қилди. Бу маълумот расман тасдиқланмаган.
  • Володимир Зеленский Украина қуролли кучларининг Авдийивкадаги олдинги позициясига келди.
  • «Медиазона» ва BBC рус хизмати Украинадаги урушда ҳалок бўлган 40 599 нафар россиялик ҳарбийнинг шахсини тасдиқлади.

Куннинг асосий воқеаси. Украин шаҳарлари бўйлаб зарбалар

29 декабрга ўтар кечаси РФ қуролли кучлари украин шаҳарлари бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади. Украина президенти Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, жами 110 га яқин қанотли ва зенит ракеталар, шунингдек Shahed зарбдор дронлари учирилган. Украина ҚК ҳаво кучлари расмийси Юрий Игнат «мониторда бу қадар кўп нишон бўлиши аввал ҳеч қачон кузатилмагани»ни тан олган. Зарбалар Киев, Одесса, Харкив, Запорижжя, Лвив ва бошқа шаҳарлар бўйлаб берилган. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум қурбонлари сони камида 38 кишини ташкил этмоқда, яна 160 дан ортиқ киши жароҳатланган. Харобалар остида яна одамлар қолган бўлиши ва қурбонлар сони янада ошиши мумкин.

Киев

Украина пойтахтининг 29 декабр тонгидаги панорама тасвири. Осмонни Россия ракеталари ва дронлари зарбалари оқибатида портлаш ва ёнғинлардан кўтарилган тутун қоплаб олган. Сўнгги маълумотларга кўра, Киевда 16 киши ҳалок бўлган.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Киевлик ўт ўчирувчилар омборхонада россияликлар ракетаси зарбасидан кейин чиққан ёнғинни ўчирмоқда
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Киев аҳолиси ҳаво тревогаси вақтида метрополитен бекатларидан бирида яширинмоқда
Sergei Chuzavkov / AFP / Scanpix / LETA
Недостроенное офисное здание рядом со станцией «Лукяновская» метро бекати яқинидаги қуриб битказилмаган бизнес маркази биноси Россия ракетаси зарбасидан қисман вайрон бўлган
Укринформ / SIPA / Scanpix / LETA

Торецк

Торецкда тиббиёт ходимлари маҳаллий аҳоли вакили Верани шошилинч операцияга тайёрламоқда. Аёл РФ қуролли кучларининг Донецк областидаги фронт яқинидаги шаҳарга йўллаган зарбаси вақтида оғир тан жароҳатлари олган
Pierre Crom / Getty Images

Запорижжя

Запорижжяда фавқулодда ва коммунал хизматлар ходимлари ракеталардан бири келиб урилган хусусий сектор ҳудудини тозаламоқда
Dmytro Smolienko / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Запорижжяда полиция ва фавқулодда хизматлар ходимлари ракета зарбаси қурбони бўлган маҳаллий аҳоли вакилларидан бирининг жасади ёнида. Шаҳарда жами тўққиз киши ҳалок бўлган
Reuters / Scanpix / LETA
Запорижжяда ракета зарбасидан вайрон бўлган уйлардан бирини тозалаш жараёни
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA
Маҳаллий аҳоли вакиллари Запорижжя бўйлаб ракета зарбаси қурбонларининг шахсини аниқлашда ёрдам бермоқда
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA

Харкив 

Харкивлик қутқарувчилар ракета зарбасига учраган завод ҳудудида РФ ҚКнинг навбатдаги артиллерия ҳужуми вақтида яширинмоқда
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA

Одесса 

Одессада ракета зарбасига учраган кўп қаватли уй. Украин нашрлари Жануб мудофаа кучларига асосланиб хабар беришича, ракета «кўп қаватли бино урилиб, ичкарида портлаган ва бир неча қават ёнғин ичида қолган». Натижада икки киши ҳалок бўлган.
Igor Tkachenko / EPA / Scanpix / LETA

Днипро 

Днипрода ракета зарбаси қурбонига айланган маҳаллий аҳоли вакили жасади. Шаҳарда савдо маркази ва туғуруқхона ҳам ҳужумга учраган. Сўнгги маълумотларга кўра, маҳаллий аҳоли вакилларидан олти киши ҳалок бўлиб, 30 га яқин киши яраланган.
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Днипролик қутқарувчилар ракета зарбалари вақтида қисман вайрон бўлган ишлаб чиқариш биноларидан бирида ишламоқда
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Лвив 

Лвивдаги мактаблардан биридаги синфхонада Россия ракета зарбасидан кейинги портлаш тўлқини деразаларни синдириб юборган. Маҳаллий расмийларга кўра, шаҳарда жами учта мактаб, битта болалар боғчаси ва кўплаб бошқа бинолар зарбага учраган.
Pavlo Palamarchuk / Anadolu / ddp / Vida Press
Лвивда РФ ҚК ракета зарбасидан шикастланган мактаблардан биридаги икона
Anastasiia Smoliyenko / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Авдийивкага келган Зеленский

Украина президенти Володимир Зеленский 29 декабр куни Донецк областидаги Авдийивка шаҳрига келиб, шаҳарни Россия армияси юришидан ҳимоя қилаётган 110-алоҳида механизациялашган бригадаси жангчиларини тақдирлади. РФ ҚК томонидан октябр ойидан буён штурм қилинаётган Авдийивка айни вақтда фронтнинг энг қайноқ нуқтаси бўлиб турибди. Шаҳарда бўлган «Украинская правда» журналистлари бу ердаги уйларнинг аксар қисми бомбардимон қилингани, шаҳарда қолган аҳоли совуқ ертўлаларда кун кечираётгани ҳақида хабар қилган.

Володимир Зеленский шаҳарга кираверишдаги «Авдiiвка це Украiна» («Авдийивка — Украинадир») белгиси олдида туриб видеомурожаат қилмоқда
Украина президенти матбуот хизмати / Reuters / Scanpix / LETA
Володимир Зеленский Авдийивкадаги назорат-ўтказиш пунктида, бу жой Украина ҚК 110-алоҳида механизациялашган бригадаси жангчилари томонидан истеҳкомга айлантирилган. Президентга девон раҳбари Андрей Ермак ҳамроҳлик қилган.
Пресс-служба президента Украины / AFP / Scanpix / LETA

Херсон областида украинлар бомбардимончиси 

Украинанинг Су-25 русумли бомбардимончи самолёти Херсон областидаги олдинги чизиқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Часив Ярдаги пенсионер ҳаёти

Часив Яр — фронтдаги шаҳарлардан бири бўлиб, Бахмутдан 13 километр ғарбда жойлашган; Украина қуролли кучларининг ушбу йўналишдаги асосий таъминот йўли шу ердан ўтади. Бахмут учун жанг бошланганидан буён Россия қўшини Часив Яр бўйлаб ҳам зарбалар бериб келади.

84 ёшли Анатолий — Часив Ярда қолишга қарор қилган 900 чоғли кишилардан бири. Қуйида у қандай шароитларда яшаётгани акс этган суратлар.

Часив Ярда вайрон бўлган бино
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Scanpix / LETA
Часив Ярда яшовчи Анатолий
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Scanpix / LETA
Анатолий ўз квартирасида
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Scanpix / LETA
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Scanpix / LETA
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Scanpix / LETA
Часив Ярдаги украин жангчилари
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Scanpix / LETA

Украин аскарининг дафн маросими 

Ҳалок бўлган украиналик ҳарбий Василий Медвийчукнинг яқинлари унинг Ивано-Франковск области Красник қишлоғидаги дафн маросими вақтида. Медвийчук 23 декабрда Запорижжя областидаги фронтда ҳалок бўлди, у 38 ёшда бўлган
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид