Жаҳон | 23:14 / 02.01.2024
10134
1 дақиқада ўқилади

Исроил Ливандаги ҲАМАС офисига зарба берди

Зарба оқибатида ҲАМАС етакчиларидан бири ўлдирилгани айтилмоқда. 

Фото: AP

Исроилнинг учувчисиз самолёти Ливан пойтахти Байрут шаҳридаги ҲАМАС офисига зарба берди. Бу ҳақда Ливан давлат ахборот агентлигига таяниб Haaretz хабар берди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҲАМАС етакчиларидан бири, ташкилот сиёсий бюроси раиси ўринбосари Солиҳ ал-Арурий ўлдирилган. 

Унинг ўлими ҳақидаги маълумотни Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Дэнни Дэнон тасдиқлади. 

«Мен ЦАҲАЛ, ШАБАК, Моссад ва хавфсизлик кучларини ҲАМАС ҳаракати юқори мартабали расмийси Солиҳ ал-Арурийнинг Байрутда ўлдирилгани билан табриклайман. 7 октябрдаги қирғинида иштирок этган ҳар бир киши билиши керакки, биз улар билан ҳисоб-китоб қиламиз», деб ёзди Дэнон ижтимоий тармоқда. 

Ливаннинг Al-Mayadeen телеканали ҳам ал-Арурий ўлимини тасдиқлади. Маълумотларга кўра, зарба оқибатида 6 киши ҳалок бўлган.

Мавзуга оид