Ўзбекистон | 08:21 / 04.01.2024
4819
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда тиббиёт муассасаларига молиявий мустақиллик берилиши мумкин

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришни такомиллаштириш режалаштирилмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

“Аҳоли саломатлиги-2030” стратегияси лойиҳасига кўра, тиббиёт тизимини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида тиббиёт соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 5 фоизга етказиш кўзда тутиляпти.

Соғлиқни сақлаш тизимида давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилади.

Бундан ташқари, тиббиёт муассасаларига молиявий мустақиллик бериш ҳам мўлжалланган.

Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар ишлатилиши самарадорлиги оширилади.

Тиббиёт ходимларини қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш, пулли тиббий хизмат ҳажмини кўпайтириш режалаштирилган.

Мавзуга оид