Қозоғистон Group-IB ворисининг топ-менежери Кислицинни Россияга топширди
Кислицин катта ҳажмдаги товламачилик ва қонун билан ҳимояланган компютер маълумотларига ноқонуний киришда айбланмоқда.
Қозоғистон бош прокуратураси F.A.C.C.T. киберхавфсизлик компанияси (Россия ва МДҲда илгари Group-IB) ходими Никита Кислицин Россияга экстрадиция қилинганини тасдиқлади. Бу ҳақда 3 январ, чоршанба куни ТАСС агентлиги хабар берди.
«2023 йил 21 декабрда Кислицин белгиланган тартибда Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига топширилди», — дейилади департамент матбуот хизмати хабарида.
Кислицин 2023 йил июн ойи охирида Қозоғистонда қўлга олинган эди. Унинг экстрадициясини Қўшма Штатлар сўраган, у ерда Кислицин 2012 йилда Formspring ижтимоий тармоғидан шериги томонидан ўғирланган маълумотларни сотиш бўйича ишда айбланмоқда. Ушланганидан кўп ўтмай, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Кислицинни қонун билан ҳимояланган компютер маълумотларига ноқонуний киргани учун қидирувга берди.
Ушбу модда бўйича энг кам жазо 500 минг рублгача жаримани назарда тутади, энг кўпи - 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. Бундан ташқари, Кислицин бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган йирик миқдордаги товламачиликда айбланмоқда.
АҚШ ва Россия Кислицин экстрадициясини талаб қилди
2023 йил 29 июн куни Қозоғистон Республикаси бош прокурори ўринбосари Улан Байжанов Қозоғистон расмийлари Кислицинни экстрадиция қилиш бўйича Москва ва Вашингтондан келиб тушган сўровларни ўрганишини билдирди. Бироқ ўша куни бир қатор рус оммавий ахборот воситалари Қозоғистон бош прокурори ўринбосарига таяниб, Россия Федерациясининг сўрови Америка сўровидан устун бўлишини хабар қилди.
Август ойида Қозоғистон Кислицинни АҚШга экстрадиция қилишдан бош тортди. F.A.C.C.T компанияси - Group-IB фирмасининг вориси. Унинг ҳаммуассиси Иля Сачков 26 июл куни Россияда давлатга хиёнат қилишда айбланиб, 14 йилга қамалди. Никита Кислицин F.A.C.C.T’да мураккаб киберҳужумларга қарши курашиш бўйича ечимларни ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
13:46
Журналистлар Украинада 78 минг россиялик аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади
13:19
NOS: Россия ҳакерлари Европа сунъий йўлдошларига ҳужум қиляпти
23:17 / 15.11.2024
Россияда «ўлик жонлар»ни урушга юборган «военкомат» ходимлари қўлга олинди
23:13 / 15.11.2024