Ўзбекистон | 13:46 / 05.01.2024
3488
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон Кувайт билан қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни режалаштиряпти
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Кувайт компанияси президенти ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирлар режасини келишиб олди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев Кувайтнинг Petroleum Dynamics компанияси президенти Аҳмад ал-Утайбийни қабул қилди.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда иқтисодий дипломатияни фаол илгари суриш, жумладан, Кувайт сармояларини Ўзбекистонга жалб этиш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Petroleum Dynamics компанияси билан ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
11:30 / 23.10.2024
Кувайт Фарғонада шифохона қуриши мумкин
09:40 / 23.10.2024
Ўзбекистондан Кувайтга қуруқ мевалар экспорти ҳажми оширилади
16:30 / 01.10.2024
Тошкент, Фарғона ва Сирдарёда "Ўзбекистон-Кувайт" бизнес-форумлари ўтказилади
16:00 / 28.09.2024