Ўзбекистон ва Италия ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш масаласини кўриб чиқяпти
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Италия элчиси билан учрашди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Италия элчиси Агостино Пинна билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини ўзаро манфаатли йўналишларда янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди. Олий даражадаги музокаралар доирасида эришилган барча келишувларни амалга оширилиш жараёнига алоҳида эътибор қаратилди.
Иқтисодий дипломатияни фаол илгари суриш, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, кўп томонлама тузилмалар доирасидаги муносабатларни фаоллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Томонлар турли даража ва шакллардаги қўшма тадбирларни ташкил этиш бўйича таклифларни ҳам кўриб чиқди.
Мавзуга оид
22:08 / 15.11.2024
Алп тоғларида туристлар 280 млн йиллик қадимий ҳайвонлар изларига дуч келди
18:29 / 12.11.2024
Италияда 2 мингдан зиёд сохта санъат асарлари мусодара қилинди
15:17 / 11.11.2024
Италиянинг Помпей шаҳри харобаларига саёҳатчилар ташрифи чекланади
12:50 / 05.11.2024