Ўзбекистон | 07:50 / 06.01.2024
10778
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг икки туманида иссиқ сувда пайдо бўлган қора заррачалар бўйича тушунтириш берилди

Тошкентнинг икки туманида истеъмолчилар иссиқ сувда қора зарралар пайдо бўлганини билдирди. Veolia Energy Tashkent бунга 1-ИМ қозонхонасидаги сувни тозалаш филтридан сульфатланган кўмир чиқиши сабаб бўлганини билдирди. 

Фото: Ижтимоий тармоқлар

3 ва 4 январ кунлари Тошкент шаҳрининг иккита туманида яшовчи, «Тошкент иссиқлик маркази» корхонасига қарашли 1-ИМ қозонхонаси ишлаётган ҳудудлардаги иссиқ сув истеъмолчиларининг сувида қора заррачалар ва лойқалик пайдо бўлган.

Veolia Energy Tashkent бунга 3 январга ўтар кечаси 1-ИМ қозонхонасидаги сувни тозалаш филтридан сулфатланган кўмирнинг чиқиши сабаб бўлганини маълум қилди.

Қозонхонадан сулфатланган кўмир тушиши оқибатида Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги истеъмолчиларнинг иссиқ сувларида қора фракциялар (сулфокўмир) пайдо бўлган.

Сулфокўмир сувни филтрлашда ишлатилади ва истеъмолчилар учун хавф туғдирмайди.

Иссиқлик тармоқларида сульфатланган кўмир оқими бартараф этилди, вазият қозонхона ва Veolia Energy Tashkent техник ходимлари назоратида.

Veolia Energy Tashkent ҳисоблагичлар тиқилиб қолса, профилактика ишларини олиб боришга тайёрлигини билдирди. 

Мавзуга оид