Ўзбекистон | 20:09 / 07.01.2024
9868
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда метро поезди техник носозлик сабабли тўхтаб қолди

Йўловчилар бекатда туширилиб, носоз поезд техник кўрикка олиб кетилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

2023 йил 7 январ куни соат 16:05 да Тошкент метросидаги поездлардан бирида техник носозлик ҳолати кузатилган. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Юнус Ражабий” бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган 63-сонли поезд вагонларидан бири тутаб кетган. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поезддаги йўловчилар “Юнус Ражабий” бекатига туширилган.

Поезд техник кўрикдан ўтказилиши учун текширув йўлаги томон олиб кетилган. Бекатдаги йўловчиларни манзилларига ортдан келган бошқа поезд олиб кетган.

“Ҳозирги вақтда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда”, дейилади хабарида.

Авваллари ҳам Тошкент метросида турли носозликлар туфайли поездларнинг тўхтаб қолиши ҳолатлари бин неча марта кузатилганди.

Мавзуга оид